Жиғилдон қайнашига қарши дори ишлаб чиқарувчи 40 йил давомида унинг саратон келтириб чиқаришини яширгани маълум бўлди

Британиянинг ошқозон яраси ва меъда қайнашига қарши Zantac дори воситаларини ишлаб чиқарувчи Glaxo компанияси 40 йил давомида препаратнинг канцерогенлигидан (саратонни юзага келтирувчи шароит) бохабар бўлса-да, уни сотувдан олмагани маълум бўлди, деб ёзади Bloomber.

Glaxo компанияси Zantac’ни ишлаб чиқаришга 1978 йилда рухсат олган бўлиб, у ранитидин таъсир қилувчи воситага айланган. Бу вақт давомида Zantac дунёда энг кўп сотиладиган дорига айланган, компания қиролича Елизавета II томонидан мукофот олган, ижрочи директори Эндрю Уитти эса рицарга айланган.

2019 йилда олимлар дори канцероген эканини, хавфли NDMA воситаси ранитидиннинг ўзидан ҳосил бўлишини аниқлаган. Zantac ишлаб чиқарувчилари ва бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш регуляторлари дори воситаларини чақириб олган, 2020 йил баҳорида эса Америка регулятори уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни тақиқлаганди.

NDMA — N-нитрозодиметиламиннинг қисқартмаси, сувда эрийдиган сариқ суюқликдир. У биринчи марта 1956 йилда саратон билан боғланган ва жигар учун энг заҳарли ҳисобланади. 1970 йилларга келиб, NDMA ўша пайтда маълум бўлган энг кучли канцерогенлардан бирига айланган. Ушбу модда барча турдаги ҳайвонларда саратон касаллигини келтириб чиқарди. Бир миллиграммдан камроқ NDMA дозаси сичқон ҳужайраларини мутацияга олиб келиши ва ўсмаларни келтириб чиқариши, 2 грамми эса одамни бир неча кун ичида ўлдириши мумкин.

NDMA  олдинлари ракета ёнилғиларига қўшилган, ҳозирда ундан фақат лаборатория каламушларида саратон ҳосил қилиш учун қўлланилади. Тадқиқот натижалари оз миқдордаги NDMA хавф туғдирмаслигини кўрсатган, бироқ ранитидинда ушбу модда меъёридан ортиқ.

Bloomberg’га кўра, Glaxo муаммо ҳақида аввал бошидан билган, аммо уни Америка регуляторидан яшириб келган. Бундан ташқари, компания узоқ йиллар давомида керакли хулосаларни олиш учун препаратни нотўғри синовдан ўтказишни қўллаб-қувватлаган.

Ҳозирда Zantac’ни истеъмол қилган 70 мингдан ортиқ инсон АҚШ штатларида компания билан судлашмоқда. Биринчи суд жараёни Калифорния Олий судида февраль охирида ўтказилади, аммо у судьянинг ишлари кўплиги боис кечиктирилиши мумкин. Суд қаршисида Zantac’ни сотган Pfizer, Sanofi ва бошқа фармацевтика фирмалари жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябрда ўзбекистонлик олимлар «Углерод наноструктураларини яратиш усули» ихтиросига патент олганди. Патент 2021–2023 йилларда амалга оширилаётган халқаро ўзбек-ҳинд «Кичик бўлмаган ҳужайрали ўпка саратонини даволаш учун углерод нанонайчалар» лойиҳасини амалга ошириш доирасида рўйхатга олинган. Ушбу ихтирога биринчи навбатда нанофармакология вазифалари учун мақсадли дори етказиб бериш мақсади қўйилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023