Жиззахда «участкавой» тунги хизмат вақтида бегона аёл билан қўлга тушди — видео
Ижтимоий тармоқларда 15 февраль куни ички ишлар ходими кийимида бўлган ва маҳалла профилактика инспектори экани айтилган шахс хизмат вақтида бегона аёл билан қўлга тушгани акс этган видеолар тарқалди. Унда мазкур маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳолатни видеога олиб, «участкавой» ва аёлни «самосуд» қилишга уринганини кўриш мумкин. Жиззах вилояти ИИБ ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Вилоят ИИБ видеодаги шахс ички ишлар ходими эканини тасдиқлаган. Унга кўра, тасвирлардаги шахс тунги хизматга жалб этилган Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ИИБ 2-сонли ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика катта инспектори Ж.Х. эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Қайд этилишича, воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Мавзуга доир: Тошкентда «участкавой» қизнинг номусига теккани айтилди
Аввалроқ Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган, бир неча эркак ўқувчи қизнинг номусига теккани айтилган хабар юзасидан расмий муносабат билдирганди.