Лукашенко Беларуснинг Украинадаги урушда иштирок этиш шартини айтди

Александр Лукашенко журналистлар билан мулоқот давомида Беларуснинг Украина ҳудудидаги ҳарбий операцияда иштирок этиш шарти ҳақида гапирди, деб хабар беради «БелТА».

Фото: «БелТА»

«Мен руслар билан Беларусь ҳудудидан туриб ҳозирча фақат битта ҳолатда жанг қилишга тайёрман: у тарафдан ҳеч бўлмаса, битта аскар менинг одамларимни ўлдириш учун Беларусь ҳудудига ўтсагина. Агарда улар Беларусга нисбатан тажовуз қилса, жавоб қаттиқ бўлади», — дейди у.

Шу билан бирга, Беларусь етакчиси тинчлик музокараларини ўтказишга чақирган. «Украинада тинчлик бўлишини истайсизларми — келинглар, эртадан бошлаб тинчлик ҳақида гапиришни бошлаймиз. Замбараклар ҳам ўт очишни тўхтатади», — дея таъкидлайди Лукашенко.

Лукашенко бир неча бор Минск Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш ниятида эмаслигини билдирган. 2022 йил майида у бу борада «зарурат йўқлигини» айтган, аммо 4 октябрда Беларусь ҳарбий операцияда билвосита бўлса-да иштирок этаётганини тан олган. Унинг сўзларига кўра, Минскнинг мақсади қуролли тўқнашувнинг Беларусда тарқалишига йўл қўймаслик.

Аввалроқ Лукашенко Украинадаги урушни тугатиш шартини айтганди. Шунингдек, у дунёдаги янги «қурол» номини маълум қилганди. Бундан ташқари, Лукашенко Россияни ядро қуролидан фойдаланишга тайёр бўлишга чақирган. Декабрь охирларида Лукашенко чегарадаги кескинликни зудлик билан камайтириш кучларини нима сабабдан текшириш бошланганини тушунтирганди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Лукашенко AFP нашрига берган интервьюсида мамлакат Россиянинг Украинага бостириб киришини қандай қўллаб-қувватлашини тушунтирганди. Унинг сўзларига кўра, Беларусь ҳудудидан Украина ҳарбий объектларига «Искандар» ракета тизимлари билан ҳужум қилган, Россиянинг 20 минг қўшинлари мамлакат ҳудудидан Украинага кирган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023