Олимлар «Охирзамон музлиги»нинг эриши оқибатларидан огоҳлантирди

Ғарбий Антарктидадаги Туэйтс музлиги сув ҳароратининг кўтарилгани боис жадал эримоқда. Бу жараённинг тугаши жаҳон океанидаги сув сатҳининг ярим метрга кўтарилишига олиб келади, дейилади Nature илмий журналида чоп этилган мақолада.

Қайд этилишича, океанлар суви сатҳининг кўтарилиши бошқа музликлар ҳолатига ҳам таъсир кўрсатади ва оқибатда сувлар сатҳи яна уч метрга кўтарилади.

Туэйтс музлиги катталиги бўйича Флорида штатичалик келади. Reuters агентлигининг ёзишича, илмий муҳитда уни «охирзамон музлиги» деб аташади.

Олимларнинг аниқлашича, илиқ сув музликнинг пастки қатламидаги ёриқлар ва бошқа тешикларга кираётгани боис у йилига 30 метр тезликда эримоқда. Музликдаги сув ҳарорати музлаш ҳароратидан 1,5 даражага юқори. Тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири, Корнелл университети ходими Бритни Шмидтнинг таъкидлашича, Туэйтс музилининг эриш масаласи — «барчамиз хавотирланишимиз керак бўлган нарсадир».

Аввалроқ олимлар ушбу музлик охирги икки асрда кутилганидан тезроқ эришни бошлагани тўғрисида хулосага келган. Тадқиқотчилар 200 йил олдин музлик асоси денгиздан йилига 2,1 километр тезликда чекинганини аниқлаган — бу сўнгги 10 йилда кузатилган кўрсаткичлардан икки баробар кўпдир.

Аввалроқ NASA барча музлар эриши оқибатида Ерда қандай ҳолат юзага келишини кўрсатганди. Шунингдек, Жанубий қутбда совуқ ҳарорат бўйича антирекорд қайд этилган, Тожикистонда мингдан ортиқ музликлар эриши мумкинлиги айтилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023