Ўзбекистонда самолётларда ташиш мумкин бўлган шахсий буюмлар сони кенгайди
Ўзбекистон транспорт вазири «Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруқни имзолади.
Ўзгартиришларга кўра, йўловчиларга қўл юкидан ташқари, ўзининг зарур эҳтиёжи учун керак бўладиган шахсий буюмларини ҳам ташишга рухсат берилади. Хусусан:
- портфель;
- аёллар сумкаси;
- ҳужжатлар учун жилд;
- соябон;
- ҳасса;
- устки кийим;
- гулдаста;
- парвозда ўқиш учун босма нашрларни;
- бола учун озиқа ва болалар йўл бешиги;
- ногиронлар аравачаси ва ногиронларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган бошқа мосламалар.
Мазкур ҳужжат Давлат хавфсизлик хизмати, Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Uzbekistan Airways АЖ билан келишилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг августида Давлат активларини бошқариш агентлиги Uzbekistan Airways’нинг айрим самолётларини сотиш жараёнини ташкиллаштириш учун хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилганди.