«Ўзимизга консерватив бир тузум яратиб олганмиз». Ўзбекистоннинг бугунги ёшлари нима хоҳлайди?

Ular лойиҳасининг навбатдаги сонида бугунги кун ёшларининг дунёқараши, улар нималарни хоҳлаши, жамиятдаги стереотиплар, урф-одатлар, серчиқим тўйлар мавзулари ёритилди. Жамиятда ўз ўрнига эга бўлган ёшлардан ўзларини қийнаб келаётган муҳим мавзулар, шунингдек, маънавият, менталитет тушунчаларига нисбатан муносабатлари ёритилди.

Қуйида кўрсатувнинг қисқача мазмунини келтирамиз.

Нимага биз фарзандга бахт мотиви сифатида қараймиз? Чунки биз ўзимиз бахтсиз халқмиз. Эрксиз, хўрланган халқмиз, шунинг учун бор умид, хурсандчилик тўйда бўладиган бўлса, ҳаётимизнинг бахт критерияси фарзанд бўлиб қолган.

Кўп ота-оналарда совет тузумидаги фикрлаш қолиб кетган, яъни «дарахт бир жойда кўкаради», «битта институтга кириб ўқи, битта жойда ишла»…

Масалан, яҳудийлар фарзандининг қилган ҳар қандай хатосидан ҳам яхшилик қидиради. Биз эса фарзандларимизни жуда қаттиқ қоралаймиз, шу заҳоти унинг қалбидаги меҳр ота-онадан узоқлашади ва у ўша меҳрни кўчадаги бошқалардан қидиради.

Биз янгиликлардан жуда қўрқадиган халқмиз, ўзимизга консерватив бир тузум яратиб олганмиз. Барча халқларда янги тузумга ўтиш жуда катта қурбонликлар билан, жуда катта қонлар билан ўтилади. Бизда ҳам исломдан коммунизмга ўтиш қанақа курашлар билан кечган, коммунизмдан кейин ҳозир либерал-демократик тузум қуряпмиз. Биз қурбонлар йўқ деб ўйлаяпмиз, йўқ, бу ерда ёшлар қурбон бўлмоқда.

Биз нима учун тахминан 400 йиллар давомида кимларгадир қарам бўлиб юрган ота-боболаримизнинг урф-одатларини ҳимоя қилишимиз керак? Сабаб йўқ? Улар бизга қанақадир яхши жамият, ривожланган давлат қолдиргани йўқ.

Маънавият бизни ҳозиргача таъқиб қилиб келяпти. Кўчада ҳамма хоҳлаганини кийиб, хоҳлаган ишини қилиб юриши нотўғри. Лекин айнан биз каби «Маънавиятим қаерда қолди?»… кун келиб, айнан шу маънавиятни бузиб ўтган нарса жаҳон трендига айланади. Маънавият Янги Ўзбекистон учун аниқ керак эмас.

Биз менталитетимизни бошқатдан кўриб чиқишимиз керак. Бизнинг дунёқарашимиз, юриш-туришимизга тўғри келмайдиган нарсани менталитет билан ниқоблашни бас қилишимиз керак. Айниқса, бу «маънавиятчилар»га тегишли.

Ёшларнинг кайфияти — институтни битириш, ҳеч нарса қилмаслик ва бирдан Gentra олиш, уй олиш, яхши яшаш. 18–30 ёш орасидаги йигитлар асосан машина ҳақида гаплашади. Жуда ҳам кам ҳолатда Олий Мажлис мана бу қарорни нотўғри қилибди ёки бюджет пулини ишлатишда мактабга газ олиб келиш керак эди, дейди.

Аввалроқ Президент мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаётганини танқид қилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг таълим сифати паст ҳудудлари маълум қилинган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023