Қамчиқ довонида содир бўлган қор кўчкиси ҳақида маълумот берилди
Қамчиқ довонида қор кўчкиси содир бўлгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Аниқланишича, қор кўчкиси Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг 238-километри, яъни Қамчиқ довонига тўғри келадиган қисмида содир бўлган.
«Куни кеча соат 22:40 да йўналишнинг юқорида айтилган қисмида ҳажми 1300 метр куб бўлган қор кўчкиси содир бўлди», дейилади хабарда.
Натижада содир бўлган қор кўчкисининг бир қисми йўлга тушган. Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари йўлни қор уюмларидан тозалаган.
Мавзуга доир: Қамчиқ довонида қор кўчди, бундан аввал автомобиль ҳаракати вақтинча тўхтатилганди — фото
Аввалроқ Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқариши ҳамда Қамчиқ довонида 3 та юк машинаси ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчилар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.