Россия ҳарбийлари бир кечада Украинага 32 та ракета учирди

Россия қўшинлари 15 февраль куни Украина ҳудудига авиация ва денгиздан 32 та қанотли ракета билан зарба берган. Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 14 та қанотли ракетани ҳамда иккита Kh-59 бошқариладиган ракеталарни уриб туширган. Қолган ракеталар эса Украина шимоли ва ғарбидаги, шунингдек, Днепропетровск ва Кировоград вилоятларидаги муҳим инфратузилма объектларига зарба берган.

Фото: РИА Новости

Украина расмийларининг сўзларига кўра, Павлоградда ракета ҳужуми оқибатида 79 ёшли аёл ҳалок бўлган, яна саккиз киши жароҳатланган. Шунингдек, 50 та турар жой биноси ва битта корхона зарар кўрган. Львов вилоятида муҳим инфратузилма объекти шикастланган. Бундан ташқари, Полтава ва Кировоград вилоятларидаги Кременчуг ва Кропивницкийга ҳам зарбалар берилган.

Британия Мудофаа вазирлиги ўзининг кундалик шарҳида Украинадаги уруш бошланганидан бери Россия армияси 130 га яқин ҳарбий самолётларини йўқотди, дея хабар бермоқда. Унга кўра, ҳозирда Россияда 1500 га яқин ҳарбий самолётлар қолган. Британия Мудофаа вазирлиги вакилларининг таъкидлашича, Россия ҳарбий авиацияси қоида тариқасида Украина ҳаво мудофаасининг муваффақиятли қаршилиги сабабли фронт чизиғини кесиб ўтмайди. Бундан ташқари, Украинанинг Россия аэродромларига бир нечта зарбаларидан сўнг Россия қўмондонлиги аэродромларда жойлашган самолётларни бошқа жойларга олиб ўтишга мажбур бўлган.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен экспертлар гуруҳи билан онлайн суҳбат чоғида расмий Вашингтон Украинанинг Қрим устидан назоратни қайтаришга уринишларини рағбатлантирмаётганини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ маъмурияти Украинанинг ярим оролдаги эҳтимолий ҳужуми Россия учун «қизил чизиқ»ни кесиб ўтишига ишонади, дея хабар берди Politico газетаси манбаларга таяниб.

Шунингдек, АҚШ Россия билан алоқаларни давом эттираётган банкларга нисбатан санкцияларни кучайтиришни режалаштирмоқда.

«Биз Россиянинг ташқи дунё билан қандай молиявий алоқалари борлигини аниқлаш учун кейинги банклар ва молия институтлари ишини ўрганамиз», — деди АҚШ Давлат департаменти расмийси.

Давлат департаменти расмийсининг сўзларига кўра, Россия банк секторидаги активларнинг қарийб 80 фоизи аллақачон блокланган.

Швейцария ҳукумати (Федерал кенгаш) 2014 йил февралида Украинадаги инқилобдан кейин мамлакатда музлатилган Украина собиқ президенти Виктор Янукович шерикларининг мулкларини мусодара қилиш бўйича маъмурий тартибни бошлашга қарор қилди. Гап 130 миллион Швейцария франки (131,7 миллион евро ҳисобида) ҳақида кетмоқда, деб хабар берди Швейцария ҳукумати сайти. Швейцария уларни мусодара қилиш тартибини бошлаб, Украинани қўллаб-қувватлайди, дейилади пресс-релизда. Шу билан бирга, мусодара ҳақидаги қарорнинг Россияга қарши 2022 йилда жорий этилган санкцияларга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари, Мюнхен хавфсизлик конференцияси раиси Кристоф Хойсген Россия—Германия муносабатларини тиклаш учун Россияни «де-Путинизация» қилиш зарур, дея айтиб ўтган.

«Биз Путиннинг ўз мамлакатидаги бу тажовузкор уруш ҳақидаги дезинформацияси қанчалик тизимли ишлаётганини, жамоатчиликни қандай манипуляция қилаётганини кўрмоқдамиз. У одамлар унинг Ғарбнинг Россияга ҳужум қилаётгани ва фашистлар яна ҳужум қилаётгани ҳақидаги ҳикоясига ишонишларини хоҳлайди. Шу сабабли ҳам мен ‘де-Путинизация’ атамасини ишлатаман, чунки бу мамлакат (Россия — таҳрирланган) бутунлай Путинга қаратилган. У барча қарорларни қабул қиладиган ва Россия ОАВда нима эшиттирилаётганини ҳам белгилайдиган ҳукмдор. Мен буни аниқ акс эттирмоқчиман», — дея тушунтирган хавфсизлик конференцияси раҳбари.

Аввалроқ АҚШ Украинанинг Қримга зарбалар беришида ёрдам кўрсатиши мумкинлиги ҳамда Россия Қримга катта миқдорда қўшинлар жойлаштираётгани ҳақифа хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023