Тошкентда бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — фото
Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги Талабалар кўчасида 16 февраль куни бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Аниқланишича, 16 февраль куни соат 13:30 ларда 1999 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Spark, 1955 йилда туғилган Р.Ж. бошқарувидаги Lacetti, 1992 йилда туғилган А.З. бошқарувидаги Damas, 1997 йилда туғилган И.Ж. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 1955 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги Cobalt автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Жиззахда автобус ҳайдовчиси ухлаб қолиб, 7 та машина билан ЙТҲ содир этгани, Андижонда 8 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳамда Ангренда тормози ишламай қолган Isuzu 5 та машина билан тўқнашгани ҳақида хабар берилганди.