Тошкентда орқага юраётган Captiva икки ёшли болани босиб кетди

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги ҳовлилардан бирида 55 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Captiva орқага ҳаракатланаётиб, 2 ёшли болани босиб кетди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ҳодиса 14 февраль куни соат 16:00 атрофида «Белтепа» маҳалласида содир бўлган. Бола олган тан жароҳатлари туфайли оламдан ўтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Қашқадарёда «КамАЗ» 9 ёшли қизни босиб кетгани, Бухорода чиқинди ташиш машинаси босиб кетган она ва бола воқеа жойида ҳалок бўлгани, Наманганда «Жигули» мактаб ўқувчисини босиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Сурхондарёда икки Nexia иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлгани, Тошкентда ЙТҲда ҳалок бўлган йигитнинг онаси терговчиларни қотилни яширишда айблагани, Наманганда Malibu ва «Жигули» иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчилардан бири вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023