АҚШ Давлат департаменти Украинанинг Қримдаги ҳарбий объектларга зарбаларини қўллаб-қувватлади

АҚШ Украина томонидан Қримдаги Россия ҳарбий объектларига зарбалар берилишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда мамлакат давлат котибининг ўринбосари Виктория Нуланд 16 февраль куни Карнеги маркази билан видеоалоқа вақтида маълум қилди.

Фото: Reuters

«Россия Қримда кўплаб ҳарбий иншоотларни қурди, Украинанинг амалга оширмоқчи бўлган зарбалари қонуний ва биз буни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳеч бўлмаганда Қрим демилитаризация қилинмагунига қадар Украина хавфсиз бўлмайди», — дейди Нуланд.

Унинг қўшимча қилишича, ҳатто уруш тугаганидан кейин ҳам АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этади, чунки Россия можарони қайта тикламаслигига кафолат йўқ.

Шу куннинг ўзида Давлат департаментида ўтказилган брифингда Виктория Нуланд АҚШ Украинанинг Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудларини қайтариб олиш истакларини қўллаб-қувватлашини айтган. «Украина ўз ерларини халқаро чегаралар доирасида қайтариб олиш учун курашяпти. Биз уларни бу борада ҳам, ўз ҳудудини қайтариб олиш йўлидаги кейинги ҳужумларга тайёргарликда ҳам қўллаб-қувватлаймиз», — дейди Нуланд.

Шу билан бирга, Давлат департаменти раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, бир йилдан бери давом этаётган уруш давомида Россия 200 мингдан ортиқ ҳарбийсидан айрилган.

Аввалроқ Зеленский ҳукумати Украина ҳарбий йўл билан 1991 йилги чегараларни қайтариб олишига Пентагон шубҳага бораётганидан «дарғазаб бўлганди». Киевнинг таъкидлашича, Америка разведкаси Украина Қуролли Кучларининг имкониятлари борасида олдин ҳам хато қилган. АҚШ Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли январь охирида шу каби баҳони берганди. У 2023 йилда Украина армиясига 1991 йилги чегараларга қайтиш «ҳарбий йўл билан жуда ва жуда қийин эканини» маълум қилган.

Қрим 2014 йилда референдум натижалари бўйича Россия таркибига қўшилганди. Украина ҳукумати ва Ғарб давлатлари ушбу овоз бериш жараёнларини тан олмаган ва содир бўлаган воқеани аннексия деб ҳисоблаган. Россия президенти Владимир Путин яриморол аҳолиси ўз танловини амалга оширган ва Қримнинг тарихан қаерга тегишли экани тўғрисидаги масала ёпилганини маълум қилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023