Брюс Уиллисга манглай-чакка деменция ташхиси қўйилди

Голливуд юлдузи Брюс Уиллисга манглай-чакка деменция (тафаккур бузилиши) ташхиси қўйилди. Бу ҳақда 67 ёшли актёрнинг оиласи маълум қилди.

Фото: Legion-media

2022 йил мартда Уиллиснинг яқинлари у нутқининг бузилиши сабаб актёрлик карьерасини якунлаётганини эълон қилганди. Шундан кейин касаллик ривожланиб борган, ҳозирда шифокорлар аниқ ташхисни қўйишга муваффақ бўлган.

«Манглай-чакка деменцияси (МЧД) — кўпчилик эшитмаган ва исталган инсонда кузатилиши мумкин бўлган оғир касаллик. 60 ёшдан кичикларда ушбу касаллик деменциянинг энг кенг тарқалган тури ҳисобланади ва уни аниқлашга йиллар кетиши мумкинлиги сабаб МЧД кенг тарқалиб бўлади. Бугунги кунда мазкур касалликни даволаш усули йўқ ва умид қиламизки, яқин йилларда бунинг ҳам йўли топилади. Брюснинг аҳволи оғирлашиб борар экан, биз оммавий ахборот воситаларининг эътиборини кўпроқ хабардорлик ва тадқиқотни талаб қиладиган ушбу касалликни ёритишга қаратишга умид қиламиз», дейилади актёр оиласининг хабарида.

Брюс Уиллис фаолияти давомида 150 дан ортиқ фильмларда суратга тушган ва Голливуднинг энг юқори ҳақ тўланадиган актёрларидан бири ҳисобланади. Энг машҳур кинолари орасида «Олтинчи ҳиссиёт», «Бешинчи элемент», «12 маймун», «Охирги бойскаут», «Армагеддон», Слевиннинг омадли сони», «Жиноий чўпчак» ва «Қаттиқ ёнғоқ» каби ўнлаб фильмлар бор.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023