Дарахтларнинг ноқонуний кесилиши оқибатида 2022 йилда табиатга 10 млрд сўм зарар етказилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2022 йилда дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 4599 та ҳолат аниқланиб,  ҳуқуқбузарларга нисбатан 7,3 миллиард сўм маъмурий жарима ва 10 миллиард сўм табиатга зарар белгиланган. Бу ҳақда Табиат ресурслари ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирликларига таяниб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Аниқланишича, 2022 йил давомида жами 1777 туп қимматбаҳо ва кўп йиллик дарахт кесилган. Умумий ҳисобда йил давомида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши оқибатида табиатга 10 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланган.

Бундан ташқари, масъуллар томонидан Тошкент шаҳридаги қурилиш объектлари хатлов қилинганида ер ажратиш билан боғлиқ 2019 йилда 235 та, 2020 йилда 89 та ва 2021 йилда 99 та объектга ўрганилмасдан ва давлат экологик экспертизасининг хулосаси олинмасдан қурилишга ер ажратиб берилгани ва қурилиш лойиҳалари ишлаб чиқилгани аниқланган.

Шунингдек, 2022 йилда Тошкент шаҳрининг 11 та туманидаги 332 та хўжалик юритувчи субъект худудлари ўрганилиши натижасида умумий 21 031 дона турли хилдаги дарахт хатловдан ўтказилган, уларнинг 17 767 донаси манзарали, 2599 таси мевали дарахтлар бўлиб, уларнинг 103 таси қуриб қолгани ва 20 таси турли хил касаллангани маълум бўлган.

Бугунги кунда республика бўйича 500 дан зиёд қурилиш объектлари атрофи ўраб олинган бўлиб, уларда 24 мингга яқин дарахтлар тақдири хавф остида қолаётгани маълум қилинган. Шу билан бирга, бир қатор қурилиш объектларида дарахтларни кесиб ташлаш ҳолатлари содир этилган.

Жумладан, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган қурилиш объектида хандақ (катлаван) қазиш ишлари олиб борилган ҳудудда жами 55 туп дарахт йўқ қилинган. Чилонзор туманиги кўп қаватли турар жой биноси қурилиши учун ўраб олинган ҳудудда эса 18 туп дарахт шикастлантирилгани аниқланган. Бундан ташқари, Яшнабод туманида қурилиш объектида 83 туп кўп йиллик манзарали дарахт ноқонуний равишда кесилгани маълум бўлди.

Аввалроқ Давлат экология қўмитаси бошқарма бошлиғи Абдурашид Содиқов брусчатка дарахтлар илдизига жудаям фойда келтириши ҳақида айтиб ўтганди, шунингдек, Тошкентдаги цирк фавворалари олдига дарахтлар туваги билан экилгани аниқланганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023