Жиззахда тунги хизмат вақтида бегона аёл билан қўлга тушган «участкавой» ишдан олинди — видео

Аввалроқ Жиззахда «участкавой» тунги хизмат вақтида бегона аёл билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ИИБ ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган текширув натижлари бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардан кейин ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Азиз Икромов назоратида хизмат текшируви ўтказилиб, воқеага ойдинлик киритиш чоралари кўрилган. Суриштирув давомида аниқланишича, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ИИБ 2-сонли ИИБ ЖХХ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика инспектори Ж.Х.нинг бир неча нафар шахслар билан келишмовчилиги юзага келган.

Олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, капитан Ж.Х.нинг Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси ҳамда Ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг бир қатор бандларини бузгани аниқланиб, ушбу ходим ички ишлар органлари хизматидан бўшатилди.

Шунингдек, Ғаллаорол тумани ИИБнинг 4 нафар раҳбар ходимига профилактика инспекторининг фаолияти устидан етарли назорат ўрнатмагани учун интизомий чоралар қўлланилди.

Қайд этилишича, юқоридагилар билан бир қаторда, воқеанинг айрим иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддаларида ифодаланган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқлангани сабабли тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол тумани судига юборилган.

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган, бир неча эркак ўқувчи қизнинг номусига теккани айтилган хабар юзасидан расмий муносабат билдирганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023