Жо Байден Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Шавкат Мирзиёев номига Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байдендан мактуб келди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Мактубда Жо Байден Шавкат Мирзиёевга АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда кўрсатаётган етакчилиги ва шахсий интилиши учун, шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирган.

«АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик чуқурлашиб бормоқда ва эришилган ютуқларни 2023 йилда ҳам янада илгари суришимизга умид билдираман. Сиз Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг минтақавий ҳамкорлигини кенгайтириш орқали қўшни мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганингизни алоҳида қайд этмоқчиман.

Бу саъй-ҳаракатлар Марказий Осиёда ва унинг ташқарисида равнақ ва барқарорликни таъминлашга катта ҳисса қўшмоқда. Бизнинг шериклигимиз, мана 30 йилдирки, БМТнинг барча мамлакатларнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишдек асосий принципларига риоя қилиш асосида ривожланди.

Ишончим комилки, ушбу қадриятларга муштарак содиқлигимиз ўзаро алоқаларимиз узоқ муддатли истиқболда янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Ҳурмат билан, Жо Байден», дейилади Байденнинг мактубида.

Шунингдек, АҚШ президенти Ўзбекистон билан иқтисодиёт ва энергетика масалаларида ўзаро алоқаларни ривожлантириш ҳамда мамлакатдаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклаганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023