Латвия ҳукумати маст ҳайдовчилардан мусодара қилинган автомобилларни Украина армиясига беради

Латвия парламенти Украина аҳолисини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритишни маъқуллади. Унга кўра, давлатга тегишли транспорт воситаларини беғараз мақсадда Украина ҳукуматига топшириш мумкин бўлади, деб ёзади Delfi.

Фото: Delfi

«Биз маст ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини мусодара қилишимиз, уларни сотиб юборишимиз, қайта ишлашга ёки эҳтиёт қисмларга ажратиб ташлашга бериб юборишимиз мумкин, аммо ҳозирги шароитда улар Украина халқи учун фойда келтиради деб ўйлаймиз», — дейди парламентнинг мудофаа бўйича комиссияси раиси Раймонд Бергманис.

Мусодара қилинган автомобилларни Украина армиясига топшириш бўйича қарор ҳар сафар Латвия ҳукумати томонидан қабул қилинади. Транспорт воситалари Украина ҳукумати билан ҳамкорлик қиладиган ташкилотга берилади ва у тегишли ёрдам сўровларини олади.

Маст ҳайдовчилардан мусодара қилинган автомобилларни Украинага бериш ташаббусини Латвия молия вазири Арвилс Ашерандес илгари сурганди. Уни мамлакат парламентидаги ҳукмрон коалиция қўллаб-қувватлаган.

Декабрь ойининг ўзида Оқ уй томонидан Украинага 275 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинганди. Ноябрь ойида Жо Байден Конгрессдан Украинани қўллаб-қувватлаш учун 37,7 миллиард доллар сўраган. Ноябрь ойида шунингдек, 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинганди. Ҳарбий ёрдам таркибидан Avenger ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Stinger ракеталари, шунингдек, Hawk мудофаа тизимлари учун ракеталар ўрин олган.

Октябрь ойида Жо Байден яна 725 миллион долларлик ҳарбий ёрдам эълон қилган бўлиб, ёрдамдан HIMARS учун ўқ дорилар, 23 минг артиллерия снаряди ўрин олганди. Сентябрь ойи охирида АҚШ Сенати Украина учун қўшимча 12,4 миллиард долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллаганди. Сентябрь ойида шунингдек, Украинага қўшимча 1,1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакети тайёрланаётгани хабар қилинган. 2022 йилнинг Ноябрь ойига келиб, АҚШ Украинага жами 20 миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам жўнатгани маълум бўлган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023