Ўзбекистонда бир кунда 2,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда 15 февраль куни 2,6 миллиард сўм ёки 30 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати

Қайд этилишича, «Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 119 та ҳолатда 6,3 миллион киловатт соат миқдоридаги (жами 2,6 миллиард сўм) электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 30 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади. Мисол учун:

  • Наманган шаҳрида жойлашган «Истиқилол Жавоҳири» МЧЖ электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши оқибатида 646 миллион сўм;
  • Қўшработ туманида жойлашган «Замин Сирожхон» фермер хўжалиги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши оқибатида 275 миллион сўм;
  • Бўстонлиқ туманида «Сардор-Сарвар-Акмал Строй» МЧЖ электр тармоғига ноқонуний уланиши орқали 187 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилнинг 11 ойи давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан 58,4 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 71 минг хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазири энерготизимда режали чекловлар киритилмаса, Ўзбекистон жиддий талафот кўриши мумкинлигини айтгани, Тошкентдаги газ қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилгани, Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига метан газ қуйиш тақиқлангани ҳамда Тошкентдаги кўча чироқларини ўчириш бошлангач қанча электр энергияси тежалаётгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023