Португалия «олтин визалар» беришни тўхтатади

Португали ҳукумати хорижликлар инвестиция ўрнига яшаш учун рухсат олиши мумкин бўлган Golden Visa Portugal дастурини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишидан кейин Португалия бош вазири Антониу Кошта маълум қилди, деб хабар беради Publico.

Фото: Publico

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат амалдаги «олтин визалар» муддатини агарда инвестициялар инвестор ёки унинг авлодларининг доимий яшаш жойларига ёки кўчмас мулк узоқ муддатли ижарага берилса узайтиради.

2012 йилнинг октябридан 2023 йил январга қадар Португалия 11 628 та «олтин виза» берган бўлиб, уларнинг 10 668 таси умумий миқдори 6 миллиард евродан ошадиган турар жой бинолари харидига ажратилган. Дастур доирасида энг кўп яшаш ҳуқуқини Хитой (5258), Бразилия (1178) ва АҚШ (558) фуқаролари қўлга киритган.

Португалия ҳукумати 2022 йил 26 февралдан, Украинага қарши кенг кўламли уруш бошланганидан икки кун ўтганидан бошлаб Россия фуқароларига «олтин визалар» беришни тўхтатган. Ўша вақтга қадар бундай визаларни 431 нафар Россия фуқароси олишга улгурганди, жумладан, уларнинг етти нафари 2022 йил бошида қўлга киритган.

Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари янги турдаги «яшил» визаларни жорий қилиши маълум бўлганди. «Яшил» визалар новаторлар, тадбиркорлар ва бошқа қимматли кадрлар учун мамлакатда ишлаш ва яшаш учун рухсатномалар бўлади. Шунингдек, бундай виза эгалари 25 ёшга тўлгунга қадар ўғил фарзандларига ҳомийлик қилишлари мумкин бўлади (илгари мамлакатда ўғил болаларга 18 ёшгача ҳомийлик қилиш мумкин бўлган).

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023