9:31 | 17.02.23 170

Қамчиқ довонида машиналар ҳаракати қайта тикланди

Масъуллар довонда қор кўчкиларининг қайта кўчиш хавфини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борган

Қамчиқ довони йўли барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати учун очилди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

15 февраль соат 22:40 да қор кўчкиси хавфи туфайли Қамчиқ довони автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди. Довон ёпилганидан сўнг кучли қор ёғиши сабабли ушбу йўналишнинг бир нечта қисмларида қор кўчиши кузатилган.

Республика идоралараро штабининг тезкорлик билан қабул қилинган довонни ёпиш тўғрисидаги қарори туфайли қор кўчкиси оқибатида ҳеч ким зарар кўрмаган. Шу вақт мобайнида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлигида ихтисослаштирилган тузилмалар томонидан қор кўчкиларининг қайта кўчиш хавфини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг раҳбарлигида Мудофаа вазирлигининг кучлари ва воситалари ёрдамида 5 та қорли тоғ ёнбағри хавфсиз ҳолатга келтирилган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлардан сўнг 16 февраль соат 21:00 дан довондан ҳаракатланувчи барча турдаги автотранспорт воситалари учун икки томонлама ҳаракат тўлиқ қайта тикланган.

«Барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилади ФВВ хабарида.

Аввалроқ Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқариши ҳамда Қамчиқ довонида 3 та юк машинаси ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчилар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 330
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 235
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 941
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 442
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 405
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 453