Қозоғистонлик бизнесмен 400 млн долларга Америка инвестиция банкини сотиб олади

Қозоғистонлик бизнесмен Тимур Турловга тегишли бўлган Freedom Holding молиявий компанияси Американинг Maxim Group LLC инвестиция банки ҳамда унинг шўбаси Maxim Financial Advisors’ни сотиб оляпти. Бу ҳақда холдинг сайтида келтирилган хабарда сўз боради.

Тимур Турлов
Фото: «ТАСС»

Кечиктирилган тўловлар ва ушлаб қолиш бонусларини ўз ичига олган келишув 400 миллион долларни ташкил этади. У Америка регуляторлари томонидан маъқуллангач, ёпилади.

Турловнинг маълум қилишича, битим холдингнинг АҚШдаги фаолиятини кенгайтиради. 2020 йил декабрда у Американинг Prime Executions брокерини сотиб олганди.

Maxim Group’га 2002 йилда асос солинган бўлиб, у инвестиция банки, брокерлик ва таҳлилий фаолият билан шуғулланади. Сўнгги 10 йил ичида банк 1110 битим тузиб, капитал бозорига 80,6 миллиард доллардан ортиқ маблағ жалб этган.

Freedom Holding АҚШда рўйхатдан ўтган, компаниянинг бош офиси ва унинг асосий ижро органлари Қозоғистонда жойлашган. Холдингга Турлов асос слоган, Forbes унинг бойлигини 2,4 миллиард долларга баҳолаган. Июнь ойида журнал бизнесмен Россия фуқаролигидан воз кечиб, Қозоғистон фуқаросига айлангани тўғрисида ёзганди; у ушбу мамлакатда оиласи билан 10 йилдан ортиқ вақтдан бери яшаб келади.

Октябрь охирларида Freedom Holding ўзининг Россиядаги активлари — Freedom Finance инвестиция компанияси ва Freedom Finance банкини сотиб юборганди.

Аввалроқ келиб чиқиши ўзбек бўлган бизнесмен Алишер Усмонов Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (РСТИ) Бошқарув бюроси аъзолигидан озод этилишини сўраб ариза ёзганди. Усмоновнинг РСТИ раҳбари номига ёзилган аризаси суратида қайд этилишича, у «нафақага чиқаётгани ва фаол меҳнатдан кетаётгани» туфайли Бюро аъзолигидан чиқаришларини сўраган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023