«Россия ҳужумни аллақачон бошлаб бўлди» — Зеленский

Россия армиясининг баҳорда Украинага уюштириши режалаштирилган ҳужуми аллақачон бошланган. Бу ҳақда Владимир Зеленский BBC’га берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: Украина президенти офиси

«Россия ҳужумлари ҳозирда бир нечта йўналиш бўйича амалга оширилмоқда» — дейди Украина президенти.

Унинг таъкидлашича, Украина Қуролли Кучлари контрҳужумга ўтмагунига қадар ҳужумларни қайтариб туради. Аммо бунинг учун Украинага Ғарбдан кўпроқ қуроллар керак бўлади. «Қуроллар — бу Россия тушунадиган ягона тил», — дейди Зеленский.

Бундан ташқари, президентнинг айтишича, Украина ҳеч қанақа ҳудудий ён босишларни амалга оширмайди ва Владимир Путин билан муросага бормайди.

«Бугун бизнинг омон қолишимиз, бирлигимиз — ягона мақсаддир. Биз Европа томон боряпмиз, Украина шу йўлни танлади. Буларнинг барчасини қўлдан чиқариб бўлмайди. Украина хавфсизлик кафолатини истайди, барчамиз бирлашувни хоҳлаймиз. Шундай экан, ҳар қандай ҳудудий жиҳатдан муросага бориш фақатгина бизнинг давлатимизни кучсизлантиради. Гап ‘муроса’ сўзида эмас. Нега ундан қўрқиш керак? Бизда ҳаёт учун миллионлаб муроса бор. Улар ҳар куни содир бўлмоқда. Масала — ким билан эканлигида. Путин билан муроса? Йўқ! Нега? Чунки унинг иймони йўқ», — дейди у.

Аввалроқ Россия қўшинлари 15 февраль куни Украина ҳудудига авиация ва денгиздан 32 та қанотли ракета билан зарба берганди. Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 14 та қанотли ракетани ҳамда иккита Kh-59 бошқариладиган ракеталарни уриб туширган. Қолган ракеталар эса Украина шимоли ва ғарбидаги, шунингдек, Днепропетровск ва Кировоград вилоятларидаги муҳим инфратузилма объектларига зарба берган.

Эслатиб ўтамиз, агарда Украина Қримни қайтариб олишга уринса, бу Россия учун қизил чизиққа айланиши, шу сабабдан АҚШ Москванинг «кенг кўламли жавоби»ни юзага келтирмаслик учун украин Қуролли Кучларининг бундай операцияни бошлашини рағбатлантирслиги маълум бўлганди.

Зеленский ҳукумати Украина ҳарбий йўл билан 1991 йилги чегараларни қайтариб олишига Пентагон шубҳага бораётганидан «дарғазаб бўлганди». Киевнинг таъкидлашича, Америка разведкаси Украина Қуролли Кучларининг имкониятлари борасида олдин ҳам хато қилган. АҚШ Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли январь охирида шу каби баҳони берганди. У 2023 йилда Украина армиясига 1991 йилги чегараларга қайтиш «ҳарбий йўл билан жуда ва жуда қийин эканини» маълум қилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023