Россия компанияси Ўзбекистон энергетика вазирига мактуб йўллади — фото

Россиянинг Altmax Holding компанияси Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга мактуб йўллади. Мактубда «Озодлик»да эълон қилинган материалга муносабат билдирилган.

Фото: Telegram/ Источник

«Компаниянинг аудиторлик текширувидан ўтган молиявий ҳисоботида ‘Ўзбекистон Мустақиллиги’ инвестиция блокига нисбатан Маҳсулот тақсимотига оид битим (МТБ)га ҳавола қилинган. Компаниянинг Ўзбекистондаги нефть ва газ операцияларини амалга ошириш ҳуқуқлари ушбу МТБга нисбатан кўрсатилган.

Қайд этилишича, МТБда қўлланиладиган атамалар аудит қилинган молиявий ҳисоботда катта ҳарфлар билан акс эттирилади. Ҳисоботда кўрсатилган ‘Нефть ва газ операциялари’ (катта ҳарф билан) атамаси, МТБ қоидаларига мувофиқ, инвесторнинг белгиланган иш ҳажмини (геология-қидирув, конларни ўзлаштириш, табиий газ ва олтингугуртни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш ва ҳоказо) бажариш бўйича фаолияти сифатида белгиланади. Ва бу фақат МТБда кўрсатилган ‘Мустақилликнинг 25 йиллиги’ конининг шартнома ҳудудлари доирасида ташкил этилади», дейилади компаниянинг Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга йўллаган мактубида.

Шунингдек, Altmax Holding ўз мактубида «Озодлик» радиоси журналистларини виждонсизларча ибораларни контекстдан юлиб олиш ва нотўғри талқин қилишда айблаган.

«Журналистлар мақоласида ибораларни контекстдан юлиб, тушунчаларни алмаштириш бор, деб ҳисоблаймиз. Журналистлар асосий ҳарфларни олиб ташлаш ва шу тариқа юридик атамани умумий фуқаролик тушунчаси билан алмаштириб қўйиш орқали компаниянинг нефть ва газ операциялари ҳудуди бўйича ўз ўқувчиларини атайлаб чалғитдилар», дейилади мактубда.

Аввалроқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Ўзбекнефтгаз» раиси Меҳриддин Абдуллаев журналист ҳамда блогерлар билан учрашувда «Озодлик радиоси» томонидан эълон қилинган суриштирувга кўра, Ўзбекистондаги барча нефть ва газ конларининг эксклюзив ҳуқуқлари Россияга бериб юборилганини асоссиз маълумотлар деб атаганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023