Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига боради
Шавкат Мирзиёев 17 февраль, жума куни Бухоро вилоятига боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, сафар давомида маҳаллалар ҳаёти ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда вилоятни ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев охирги маротаба 2021 йил 12 октябрь куни Бухоро вилоятига ташриф буюрганди. Ўшанда давлат раҳбари Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилган, Шавкат Мирзиёев Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби фаолияти билан танишгани.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги фермер хўжаликларидан бирига боргани, Жиззахдаги саноат корхоналари фаолияти билан танишгани тўғрисида хабар берилганди.