Хитойда йирик инвестиция банки раҳбари йўқолиб қолди

China Renaissance инвестиция банк ташкилотининг асосчиси ва раҳбари Бао Фань алоқага чиқмай қўйди. Бу ҳақда компаниядагилар маълум қилган. Bloomberg’нинг ёзишича, 17 февраль тонгида Гонконг биржасида унинг акциялари 50 фоизга тушиб кетган.

Фото: Reuters

Банк бошқаруви Фаннинг йўқолиши компания фаолиятига боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги бўйича бирор маълумотга эга эмас, фирманинг ўзи ижро қўмитаси бошқаруви остида доимги ишини давом эттирмоқда.

Манбаларга кўра, банкир икки кундан бери алоқага чиқмай қўйган, унинг оиласига эса эркак терговга ёрдам бераётганини айтган. Bloomberg суҳбатдошининг айтишича, сентябрь ойидан бери давом этаётган терговда China Renaissance’нинг собиқ президенти Конг Линь ҳам иштирок этмоқда.

Хитойда компания раҳбарлари бирор ҳукумат тергови фигурантига айланган ҳолатда тез-тез йўқолиб туради, аммо Бао Фаннинг йўқолиши хитойлик молиялачилар орасида катта шов-шув келтириб чиқармоқда. Forsyth Barr Asia’нинг катта таҳлилчиси Уиллер Ченнинг таъкидлашича, фазият компания акцияларининг узоқ муддатли қулашига олиб келиши мумкин, чунки Боа Фань — унинг асосий ходимидир.

Аввалроқ ҳукумат билан зиддият оқибатида оммага кўринмай қолган Alibaba Group асосчиси хитойлик миллиардер Жек Манинг қаерда экани маълум бўлганди. Хитойлик миллиардер 2020 йил октябрь ойида Шанхайда Хитойнинг молиявий назоратчиларини танқид қилганидан кейин оммага кўриниш бермай қўйган. 2021 йил бошидан буён эса мамлакатда бўлиб ўтган бир қанча тадбирда иштирок этиб, мамлакатни тарк этишига тақиқ қўйилгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритган.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023