АҚШ Украинага қирувчи самолётларни етказиб бериш борасидаги позициясини маълум қилди

АҚШ бошқа давлатлар томонидан Украинага қирувчи самолётлар етказиб берилишини олқишлайди, аммо мамлакатнинг ўзи бу борадаги ёрдамни ваъда қилмайди. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши стратегик координатори Жон Кирби маълум қилди.

Фото: «ТАСС»

«Бирор шерик ва иттифоқчилар Владимир Зеленскийга қирувчи самолётлар етказиб беришни истаса, шубҳасиз, бу уларнинг суверен қарори бўлиб, биз уни оқлаймиз», — дейди Кирби.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ иттифоқчиларига Украинага нимадир етказиб беришни «ҳеч қачон ўргатмаган».

Кирбининг қўшимча қилишича, Вашингтон Украинанинг Қримга нисбатан ҳаракатлари амалга ошмагунга қадар бирор нарса демайди. Бундай ҳаракатлар бўйича қарор «Зеленскийга боғлиқ».

Бундан олдин америкалик сенаторлар АҚШ президенти Жо Байденни Киевга қирувчилар ва узоқ масофага мўлжалланган ракеталарни етказиб беришга чақирган эди. Уларнинг фикрича, Вашингтон украин учувчиларини тайёрлашни бошлаши керак.

Аввалроқ Ғарб давлатлари Украина расмийларининг ташаббуси билан Киевга реактив қирувчи самолётларни етказиб бериш имкониятини муҳокама қилишни бошлаганди. Манбага кўра, Вашингтон Киевга «ҳозирда самолётларни юбориш имконсиз» эканини айтган. Унинг айтишича, Украинанинг Ғарб томонидан қўллаб-қувватланиши масаласида «қизил чизиқ» мавжуд бўлиб, 2022 йили у HIMARS залп ўт очиш ракета тизимларини етказиб беришга таъсир кўрсатган, бироқ эътиборга олинмаган эди. Бу каби вазият танкларни юборишда ҳам кузатилган.

Шунингдек, АҚШ Украина томонидан Қримдаги Россия ҳарбий объектларига зарбалар берилишини қўллаб-қувватлашини билдирганди. Таъкидланишича, ҳатто уруш тугаганидан кейин ҳам АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этади, чунки Россия можарони қайта тикламаслигига кафолат йўқ.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023