17:21 | 18.02.23 237

АҚШда республикачилар Украинага F-16 қирувчиларини беришни қўллаб-қувватлади

Конгресс вакилларининг айтишича, Украинага қурол етказиш жараёнини тезлаштириш учун бюрократияга чек қўйиш керак

АҚШ Конгрессининг юқори палатасидаги республикачилар гуруҳларининг етакчиси Митч Макконнелл Киевга F-16 қирувчи самолётларини бериш ғоясини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

«Агарда бу менга боғлиқ бўлганида, шу ишни қилган бўлардим. Ҳа, буни амалга оширар эдим. Урушда тезроқ ғалаба қозониш учун украинларга нима зарур эканини ўйлашимиз керак», — дейди Макконнелл.

Унинг сўзларига кўра, НАТО иттифоқчилари Украинага кутилганидан кўра кўпроқ қуроллар бермоқда, аммо бюрократияга чек қўйиб, жараённи янада тезлаштириш керак.

Аввалроқ Ғарб давлатлари Украина расмийларининг ташаббуси билан Киевга реактив қирувчи самолётларни етказиб бериш имкониятини муҳокама қилишни бошлаганди. Манбага кўра, Вашингтон Киевга «ҳозирда самолётларни юбориш имконсиз» эканини айтган. Унинг айтишича, Украинанинг Ғарб томонидан қўллаб-қувватланиши масаласида «қизил чизиқ» мавжуд бўлиб, 2022 йили у HIMARS залп ўт очиш ракета тизимларини етказиб беришга таъсир кўрсатган, бироқ эътиборга олинмаган эди. Бу каби вазият танкларни юборишда ҳам кузатилган.

Ўз навбатида АҚШ бошқа давлатлар томонидан Украинага қирувчи самолётлар етказиб берилишини олқишлашини, аммо мамлакатнинг ўзи бу борадаги ёрдамни ваъда қилмаслигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Украинага 31 та Abrams танкларини етказиб беришини январь охирларида эълон қилганди. Кейинроқ Байден Украинага жўнатилиши айтилган 31 та Abrams M1A2 танклари камида 2023 йил охирларида Киевга етказиб берилишини айтганди. Байденнинг сўзларига кўра, ушбу танклар Украина Қуролли Кучларига «очиқ майдонда яхшироқ манёвр қилишига» ёрдам беради. АҚШ президенти, шунингдек, Германияга Киев учун Leopard танкларини беришга қарор қилгани учун миннатдорчилик билдирган. Унинг таъкидлашича, бу яна бир бор Украина иттифоқчиларининг бирдамлигини ҳамда Россиянинг уларни бўлиб юборишга бўлган уриниши фойдасиз эканини кўрсатган.


AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 54
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 612
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 197
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 378
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 430
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 262