Буюк Британия ва АҚШ Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлайди

Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) миссияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноатида кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади. Бу ҳақда Британия элчихонаси матбуот хизматига таяниб Gazeta.uz хабар берди.

Фото: USAID Uzbekistan

Қайд этилишича, ҳужжат остига Буюк Британия элчиси Тим Торлоу ва USAID миссияси директори Микаэла Мередит имзо қўйган. Бу кўпроқ ўзбек экспортёрларига Буюк Британиянинг Ривожланаётган мамлакатлар учун савдо схемасидан максимал даражада фойдаланишга имкон берадиган биринчи ҳамкорлик битимидир. Ўзбекистон жаҳонда биринчи бўлиб Буюк Британиянинг имтиёзли савдо тизимига қўшилган — мамлакатда 91 фоиз товарларини Буюк Британияга ноль тариф ставкасида экспорт қилиш имкони мавжуд.

Буюк Британия ҳукумати гранти ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларининг Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва бошқа мамлакатларга экспортини оширишга қаратилган. У Самарқанд, Бухоро, Наманган, Сирдарё ва Қорақалпоғистонда аёлларни каштачилик намуналарини рақамлаштиришга ўргатиш ва кашта тикилган тўқимачилик маҳсулотларини сотиш учун харидорларни топишда кўмаклашиш каби потенциални оширишни ўз ичига олади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида маҳаллий фермерлар ва қишлоқ хўжалиги компаниялари учун пестицидлар ва ўғитлардан экологик жиҳатдан тўғри фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва йиғим-теримдан кейинги амалиётлар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сертификацияси бўйича тренинглар ўтказилади. Улар сотиш ҳажмини ошириш ва янги экспорт бозорларига чиқишлари учун қўллаб-қувватланади.

Бундан ташқари, лойиҳа халқаро сертификатланган музлатилган қуритилган мева ва сабзавотлар экспортини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Аввалроқ АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлар вакили Пол Полетес бошчилигида 14 декабрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Сейсмологик прогнозлаш мониторинги марказига (СПММ) бир тоннага яқин сейсмик ускуна етказиб берганди. Шунингдек, Қўшма Штатлар ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистонга 23 ноябрь, чоршанба куни қиймати 410 минг долларга тенг бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини тақдим этди.

Бундан ташқари, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник мамлакат Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига 200 дан ортиқ инфрақизил монокуляр тақдим этди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023