«Чорсу» бозорида сут сотувчи аёллардан бири иккинчисининг қулоғини тишлаб, ярмини узиб олди

Тошкент шаҳрида «Эски Жува» («Чорсу») бозоридаги сут маҳсулотлари растасида сотувчилик қиладиган икки аёл ўртасида юз берган жанжал оқибатида улардан бири иккинчисининг қулоғини тишлаб, узиб олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Bugun.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, улар ўртасидаги жанжалга анча вақтдан буён давом этиб келган келишмовчилик сабаб бўлган. Оқибатда 29 ёшли аёл қўшни савдо растасида сут маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи 30 ёшли ҳамкасбини дўппослаб, камига қулоғининг бир қисмини узиб олган.

Судга оид тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, 30 ёшли аёлга ўнг қулоқ солинчаги эзилиб йиртилган яраси, чап елка, чап болдир ички, ўнг сон ва ўнг болдир соҳалари қонталашлари, чап қўл 5-кафт суяги сатҳи, ўнг лунж ва ўнг товон соҳалари шилинмалари кўринишидаги баданнинг тузалмайдиган даражадаги хунуклашишига сабаб бўлган қасддан оғир шикаст етказилган.

Қулоғи тишланган аёл ҳам рақибига бир қанча жароҳат етказган. Бироқ экспертиза чап елка соҳаси қонталаши, пастки лаб ички шиллиқ қаватига қон қуйилиши кўринишидаги жароҳатларни соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келадиган енгил шикаст деб топган.

«Ўша куни эрталабдан савдо қилиш мақсадида иш жойимга келдим. Орадан бир оз вақт ўтиб, ёнимга сотувчи ҳамкасбим ҳам келди. Бир неча соат вақт ўтганидан сўнг олдимизга харидор келди ва менинг маҳсулотим ёққанини айтди. Ҳамкасбим унга маҳсулотим Қашқадарёдан келиши, сифати яхши эмаслигини айтиб, харидорни қайтармоқчи бўлиб ҳаракат қила бошлади. Шеригим ўз маҳсулоти солинган қошиқни узатди. Қўлини ортга итариб юборганимдан сўнг у мени тепди. Кейин у сочимга, мен эса унинг ёқасига ёпишдим», — дея судда кўрсатма берган тишлаган аёл.

«Бир вақт ўнг қулоғимда кучли оғриқни ҳис қила бошладим ва ‘қўйиб юборʼ деб бақирдим. Ўша ердаги бир аёл шеригимнинг устидан челакда сув сепгач, у тўхтади ва унинг юзига қараганимда оғзи қон эканини кўрдим. Шок ҳолатига тушиб, қулоғимга қўлим билан теккан вақтимда ўнг қулоғимнинг ярми йўқ эканини билдим, атрофдагилардан қулоғимнинг узилган қисмини қидиришни илтимос қилдим», — дейди жабрланувчи.

Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганованинг маълум қилишича, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан қулоғининг ярмидан айрилган аёл қасддан баданга енгил шикаст етказишда айбдор деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида (1,5 миллион сўм) жаримага тортилган. Тишлонғич аёлга эса 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда қайнатасининг уйида хотини билан жанжаллашганган эркак можаро давомида хотинининг бурнини тишлаб, узиб олганди. Суд давомида айбдор эркак 3 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, Қашқадарёда 3 киши ИИБ ходимларининг қўлини тишлаб, кийимини йиртиб ташлагани, Москвада ўзбекистонлик маст эркак патруль хизмати ходимини тишлаб олгани тўғрисида хабар берилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023