«Қўйлиқ»дан «Дўстлик» метросигача вақтинчалик автобуслар йўналиши йўлга қўйилди

Тошкент метрополитенининг ер усти йўналишининг 2-босқичини қуриш ишлари доирасида 18 февраль куни «Дўстлик-2»—7-бекат (Қўйлиқ бозори) оралиғида метро вагонлари ҳаракати тўхтатилиши тўғрисида хабар берилганди. «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматининг маълум қилинишича, ушбу йўналишларда вақтинча автобуслар қатнови амалга оширилади.

Қайд этилишича, «Қўйлиқ деҳқон бозори» сўнгги бекатидан ТҲАЙ, Оҳангарон шох кўчаси, Қорасув, Авиасозлар, Элбек кўчалари орқали «Дўстлик» метроси сўнгги бекатигача ҳаракатланувчи Қўйлиқ деҳқон бозори — Дўстлик метроси вақтинчалик автобус йўналиши ташкил этилган.

Мазкур ташкил этилган вақтинчалик автобус йўналишидаги ҳаракат жадваллари сони 6 та, йўналишнинг иш тартиби соат 05:00 дан 23:00 га қадар этиб белгиланган.

Аввалроқ Тошкент метрополитени тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида йўловчиларга мурожаат билан чиққани, Тошкент метрополитенида сентябрдан бошлаб поездлар интервали қисқаргани, Тошкент метросида сумкасида бомба борлигини айтиб, ҳазиллашган қиз 5 суткага қамалгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Шавкат Мирзиёев 8 февраль куни Тошкент ер усти метроси қурилишининг иккинчи босқичида амалга оширилаётган ишлар билан танишганди. Бугунги кунда Тошкент ер усти метросининг биринчи босқичи ва Сергели йўналишини боғловчи Қўйлиқдан Сергелигача бўлган ер усти йўли барпо этилмоқда. Қарийб 12 километрлик бу қисмда 7 та бекат бўлади. Ҳозирда Қурувчилар даҳасигача борган 5 та бекати қуриб битказилган.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023