«Украинадаги уруш қуролланиш пойгасини келтириб чиқарди» — Bloomberg

Россия Украинага бостириб киргани туфайли кўплаб давлатларнинг ҳукуматлари ўзларининг ҳарбий доктриналарини қайта кўриб чиқмоқда. Дунёда янги қуролланиш пойгаси бошланди, деб хабар беради Bloomberg.

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, ҳарбий стратегиялар нафақат Европа давлатлари, балки АҚШ, Хитой, Тайвань ва Ҳиндистон томонидан ҳам кўриб чиқилмоқда. Украинага яқин бўлган кўплаб давлатлар мудофаа харажатларини кескин оширган, ҳарбий ишлаб чиқариш қувватини кенгайтирган, хизматдаги танклар, артиллерия ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари сонини кўпайтирган.

Bloomberg таҳлилчиларига кўра, айрим америкалик амалдорлар Европа ва Осиёдаги хавфсизликка оид вазиятни ўзаро боғлиқ ёки ягона сифатида кўриб чиқмоқда. G7 давлатлари ҳамда БРИКСга аъзо айрим мамлакатларда ядровий урушдан озиқ-овқат муаммоларигача бўлган хавфларни тушуниш кучайди.

НАТО давлатлари 1980 йилдан 2022 йилга қадар мудофаа харажатларини қисқартириб келган, аммо Россиянинг Украинага босқинидан кейин харажатлар ошишни бошлади. 2023 йилда Польшанинг мудофаа харажатлари икки баравардан кўпроққа ошди. Мамлакат бюджетидан мудофаа секторига 20,39 миллиард евро йўналтирилган бўлса, яна 6,3—8,4 миллиард евро бюджетдан ташқари армия жамғармасидан ажратилган. Польшанинг мудофаа борасидаги барча харажатлари мамлакат ЯИМнинг 4 фоизини ташкил этади.

Шунингдек, Германия мамлакат ҳарбий бюджетини молиялаштириш учун 100 миллиард евролик махсус жамғарма ташкил этган. 2024 йилда Германия мудофаа бюджети яна 10 миллиард еврога ошади. Франция ҳам шунингдек, ҳарбий харажатларини оширмоқда. Мамалакат ҳукумати ўтган йили мудофаа учун 400 миллиард евро ажратилишини эълон қилганди — бу олдинги йиллардаги ҳарбий харажатларга нисбатан 30 фоизда кўп демакдир.

НАТО давлатлари ҳарбий можаро юз берса, ўзларининг ўқ-дорилари жуда тез тугаб қолишидан хавотирда. Нашр субҳатдошларининг сўзларига кўра, Caesar гаубицалар Афғонистон, Ливан, Мали ва Ироқда 13 йил давомида отган снарядларни Россия ҳарбийлари Донбассда бир ҳафта ичида ишлатиб юбориши мумкин. Буюк Британиянинг ҳисоблашича, мамлакатда мавжуд 155 миллиметрли снарядларнинг бутун захирасига тенг ўқ-дорилар Россия қўшинлари томонидан Донбассда 2022 йил ёзининг икки кунида сарфлаб юборилган, украиналик ҳарбийлар эса бир ҳафтада шунча снаряд ишлатган.

Аввалроқ Украина жанговар ҳаракатларда «жуда катта миқдорда ўқ-дорилардан» фойдаланаётгани тўғрисида хабар берилганди. Буюк Британия украин ҳарбийларини ўқитиш давомида уларга НАТОга аъзо давлатларнинг армиялари каби снарядларни тежашни ўргатишга уринмоқда.

Январда АҚШ ҳукумати Украинага 2,2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани маълум бўлганди. Унинг ичидан узоқ масофага мўлжалланган ракеталар ўрин олади. Гап Boeing ва Saab Group компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган GLSDB (Ground Launched Small Diameter Bomb) ракеталари ҳақида кетмоқда. Улар 150 километр узоқликка парвоз қила олади. Украина узоқ масофага мўлжалланган ракеталарга муҳтож ва Ғарб ҳамкорларига бундай қуроллар мамлакат ташқарисидаги нишонларга қарши қўлланилмаслигига кафолат беришга тайёрлигини билдирган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023