ОТМларда таъсирчан қисқа ҳикоялар нашр қилиб бориш йўлга қўйилади

Ижтимоий тармоқларда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан ёшлар ўртасида пайдо бўлаётган ёмон иллатлардан огоҳ қилиш мақсадида таъсирчан қисқа ҳикоялар нашр қилиш, ОТМда спектакллар намойиш этиш ҳамда қуёш панелларини ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатиш, иситиш тизимларини (котёлларни) кўмирга ўтказиш, муқобил энергетикани жорий этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш бўйича топшириқлари юзасидан тарқалаётган хабарларга расмий муносабат билдирилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган «Ёшлар ўртасида пайдо бўлаётган ёмон иллатлардан огоҳ қилиш мақсадида таъсирчан қисқа ҳикоялар нашр қилиш назарда тутилсин» деган сўзлар контекстдан узиб олинган.

Бироқ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳозирда шундай ҳикоялар тўплами нашр этишга тайёрланган ва уларни ОТМларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва каналларида эълон қилиниши назарда тутилган. Бундан ташқари, Олий таълим, фан ва инновациялари Иброҳим Абдураҳмоновнинг топшириғи билан ОТМларда электр энергия билан таъминлайдиган қуёш панелларини ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатиш ишларини амалга оширилади.

Шу билан бирга, талабалар турар жойларини, ўқув бино ва иншоотларини тўлиқлигича иситиш тизимларини (котёлларни) кўмирга ўтказиш, муқобил энергетикани жорий этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, эндиликда республикадаги барча ОТМлардаги талабалар шартли равишда учта гуруҳга ажратилади. Жумладан:

  • Жиноятчиликка мойил талабалар;
  • Ёд ғоялар таъсирига тушиш арафасидаги талабалар;
  • Тартиб қоидаларга риоя этмайдиган талабала.

Ажратиб олинган талабаларга вазирлик ва олий таълим муассасаларининг раҳбар-ходимларини бириктирилиб уларнинг ота-оналари билан индивидуал суҳбатлар ташкил этиб борилади ҳамда талабалар билан ҳам индивидуал равишда иш олиб бориш режалаштирилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ишга жойланмаган битирувчилари кўп бўлган ОТМлар фаолияти тугатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023