Ўзбекистон иқтисодиёти 2023 йилда 6,5 фоизга ўсиши кутилмоқда

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) прогнозига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиши 6,5 фоизни ташкил этади. Келгуси йилда эса мамлакат иқтисодиёти 7 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда.

ЕТТБ экспертларининг прогнозларига кўра, 2023 йилда Марказий Осиёда ЯИМ 4,9 фоизга ўсиши кутилмоқда. Хусусан, ушбу кўрсаткич жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб нефть ва газ нархларининг юқорилиги, ишчи кучи, капитал ва пул ўтказмалари оқимининг кўпайишида ўз аксини топиши мумкинлииги айтилган.

Бундан ташқари, келгуси 2024 йилда минтақада бу кўрсаткич 5,4 фоизга ўсиши тахмин қилинган. Мутахассислар Марказий Осиёда ЯИМнинг ўсишига асосий омил сифатида режалаштирилган инфратузилмага инвестициялар, товарларнинг юқори нархлари ва Россия корхоналарининг кўчирилиши ҳисобига ишлаб чиқаришнинг ўсиши сабаб қилиб кўрсатишган.

Шу билан бирга, Марказий Осиё мамлакатлари орасида ялпи ички маҳсулотнинг энг катта ўсиши Тожикистонда прогноз қилинмоқда — 2023–2024 йилларда 8 фоизга. Кейинги ўринларни Қирғиситон ҳамда мос равишда Ўзбекистон ва Туркманистон эгаллаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Марказий банки 2023 йилда иқтисодий ўсишни 4,5-5 фоиз атрофида бўлишини кутмоқда. Жаҳон банки прогнозларига кўра, жорий йилда ЯИМ ўсиши 4,9 фоиз, 2024 йилда эса 5,1 фоизни ташкил этади.

Аввалроқ Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етгани ҳамда Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабаби тушунтирилгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023