Ўзбекистонда 20 февраль куни ҳарорат 18 даражагача кўтарилади
Ўзбекистонда 20 февраль, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи эса 14-16 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи эса 10-15 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи эса 4-9 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи эса 12-17 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи эса 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи эса 9-14 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шунингдек, қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ Ўзбекистонда 18 февраль куни ҳаво ҳарорати 16 даражагача илиши ҳақида хабар берилганди.