Қашқадарёда шифокорлар беморнинг 5 килограмлик ўсимтасини олиб ташлади

Қашқадарёда шифокорлар 39 ёшли эркакнинг танасидан 5 килограмлик ўсимтани олиб ташлади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Вилоят ССБнинг маълум қилишича, Ғузорлик II гуруҳ ногирони, 39 ёшли эркак бемор белининг чап соҳасидаги катта ўсма шиш (нейрофиброматоз, 1-тип) сабабли узоқ йиллардан буён ҳаракатланишда қийинчиликлар ҳамда ҳолсизликлардан азият чекиб келган.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида бажарилган операция натижасида беморнинг танасидан 5 килограмлик ўсма олиб ташланган. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли даражада деб баҳоланган ҳамда режали муолажаларни давом эттирмоқда.

Маълумот учун, тиббиётда «Фил одам» синдроми деб номланган касаллик бор. Илмий тилда нейрофиброматоз (Реклингхаузен синдроми) деб аталадиган бу ноёб наслий хасталик дунёда ҳар 100 минг аҳолига 30-40 нафарга тўғри келади. Касаллик тери, асаб, таянч-ҳаракатланиш тизимлари, кўриш ва эндокрин аъзолари зарарланиши билан кечади.

Аввалроқ Ўзбекистон тиббиёт тарихида илк бор циам эгизаклари ажратиб олингани ҳамда Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023