Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлгани айтилди

Ижтимой тармоқларда Тошкент шаҳрида бола ўғрилари пайдо бўлгани айтилган хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Пойтахт ИИББ ижтимоий тармоқларда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақида тарқалаётган хабарларни асоссиз деб атади.

«Бу хабарлар остида бир нечта аёлларнинг фотосурати ва шахсий маълумотлари жойлаштирилган бўлиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳурматли фуқаролар, бу каби асоссиз хабарларга ишонмаслигингизни ва аҳоли орасида сунъий равишда шов-шув кўтармаслигингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ҳозирда гўёки бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақида ёлғон хабар тарқатиб, бир нечта аёлларнинг фотосурати ва шахсий маълумотларини тарқатаётган шахсларни шахсини аниқлаш юзасидан текширув ўтказилмоқда.

«Унутманг, ёлғон ахборот тарқатиш, шунингдек шахснинг розилигисиз шахсий маълумотларини ошкор қилиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортишга асос бўлади», — дея огоҳлантирган Тошкент шаҳар ИИББ ўз мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам ижтимоий тармоқларда Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлгани айтилган миш-мишларни асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ деб атагандию

Шунингдек, 2021 йилнинг сентябрь охирларида Тошкент шаҳрида номаълум шахс автомобилига 5 ёшли болани ўтқизмоқчи бўлгани ҳақида овозли хабар тарқалганди. Маълумот юзасидан текширув ишлари ўтказилгач, унинг ёлғон экани маълум бўлганди. 2022 йил октябрда эса Шоҳрух Ғиёсов Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлгани айтилган миш-мишларга муносабат билдирганди. «Бола ўғирлаш билан боғлиқ аудио миш-мишлар тарқалмоқда. Маълум қиламизки, бу каби хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ. Интернет орқали ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлаётган субъектларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади», — деганди у.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023