«Бахмутнинг ҳимояси Украина учун муҳим, лекин ҳар қандай йўл билан эмас» — Зеленский

Украинага шиддатли жанглар тўхтамаётган Донецк вилоятидаги Бахмут шаҳрини ҳимоя қилиш муҳим, мамлакат фронтнинг ушбу ҳудудида жанг қилишда давом этади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Италия ОАВга берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: AP Photo

«Бу унчалик катта шаҳар эмас. Худди россияликлар томонидан кимсасиз қолдирилган Донбасснинг бошқа шаҳарлари каби. Уни ҳимоя қилиш биз учун муҳим, лекин барчанинг ўлимига олиб келадиган ҳар қандай усулда эмас. Бу қарор ўзини оқлагунча жанг қиламиз… Биз қаршилик кўрсатиш билан бирга, кейинги контрҳужумга тайёргарлик кўрмоқдамиз», — дейди Зеленский.

Украина етакчисининг айтишича, Россия қўшинлари Бахмутни эгаллаб олганидан кейин Краматорск ва Слявянск йўналиши бўйича — «Донбасс чегараларидан, уддалай олса, Днепрга қадар» ҳужумни давом эттириш ниятида.

Журналистлар, шунингдек, Зеленскийга агарда можаро узоқ вақтга чўзилиб кетса, Украина бунга туриб бера оладими, дея саволни берган. Бунга жавобан давлат раҳбари Киев қисқа урушга ва ўз ғалабасига тайёрланаётганини айтган.

«Қанча тез якунланса, қурбонлар шунча кам бўлади. 2014 йилда можаро совиб қолди ва бу бизнинг фойдамизга хизмат қилмади. Минск битими Путинга ўтган йили кутилмаган ҳужумни амалга оширишга тайёргарлик кўриши учун вақт берди, биз бу тузоққа қайта тушмаймиз. Аскарларимиз ўз оиласи, ўз уйини ҳимоя қилаётгани учун шиддат билан жанг қилмоқда», — дея қўшимча қилади Украина президенти.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден администрацияси Украина ҳукумати уруш траекториясини ўзгартиришнинг ҳал қилувчи вақти келгани ҳақида огоҳлантирганди. Оқ уй ходимларининг ҳисоблашича, Россия баҳорда ҳужумни бошлайди, Украина эса бой берилган ҳудудларни қайтариш учун контрҳужумга ўтиши мумкин. Кейинги ойлар кескин кечиши ҳақида Украина ҳукуматига январь ойида Киевга келган америкалик амалдорлар маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, февраль бошларида АҚШ президенти Жо Байден январь ойида МРБ бошлиғи Уильям Бёрнсга Россия ва Украина тинчлик музокараларини ўтказишга қанчалик тайёрлигини баҳолашни топширгани маълум бўлганди. Шунингдек, Россия яқин 10 кун ичида Украинада кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкинлиги айтилган,

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023