Байден администрацияси Украинани контрҳужумни кечиктирмасликка чақирди

АҚШ президенти Жо Байден администрацияси Владимир Зеленский жамоасини Украина Қуролли Кучлари фронтда эришган «муваффақиятларни мустаҳкамлашга» ва янги контрҳужумларни бошлашга чақирди. Бу ҳақда Politico нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Фото: Getty Images

Оқ уй, шунингдек, Киевга контрҳужумга ҳозирдан, АҚШ ва Европа қуроллари ҳеч қандай тўсиқсиз келаётган вақтда ўтишни тавсия қилган. Нашр маълумотларига кўра, Байден администрацияси Европа давлатлари томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлов чекланиб қолиши мумкинлигидан хавотирда.

Вашингтонда Украинага ёрдам кўрсатишни ҳамон ҳар иккала партия — демократлар ҳам, республикачилар ҳам қўллаб-қуватламоқда. Politico’нинг ёзишича, Байден администрациясидаги айрим амалдорлар келажакда Киевга ҳарбий ёрдам юбориш қийинлашишидан ташвишда, чунки аксар қисмини республикачилар ташкил этадиган Вакиллар палатасида қарама-қаршиликлар ортиб бормоқда.

Оқ уй Киевга Байденнинг 20 февраль куни Польшага уюштирадиган ташрифи фонида контрҳужумни ортга сурмасликни маслаҳат берган. Ташриф давомида Байден президент Анжей Дуда ва НАТО етакчилари билан учрашиб, Киевга ёрдам кўрсатишни давом эттириш зарурлигига урғу беради. Польша ОАВлари Байденнинг Зеленский билан учрашуви ҳақида ҳам ёзмоқда, аммо Оқ уй бундай режалар йўқлигини билдирган.

АҚШ президенти Жо Байден 7 февраль куни кечаси мамлакатдаги вазият бўйича Конгрессга мурожаат қилганди. У ўз нутқининг якунида 2022 йилда ҳам «Владимир Путин ноинсофларча Украинага қарши уруш эълон қилганидан бир неча кун ўтиб» Конгрессга худди шу каби мурожаат билан чиққани эслатиб ўтган. Ундан олдинроқ Байден Украинадаги можаронинг «критик нуқтаси» ҳақида гапирганди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь охирларида АҚШ Украинага 1,85 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини расман эълон қилганди. Шунингдек, январь бошларида Донецкдаги «ПТУ»га берилган ракета зарбалари оқибатида камида 63 нафар россиялик ҳалок бўлгани, АҚШ Украинага Stryker зирҳли транспортёрларини етказиб бериши маълум бўлган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023