Байденнинг Киевга ташрифидан олдин АҚШ ва Россия ўзаро «маслаҳатлашгани» айтилди

Байденнинг Киевга ташрифидан олдин Қўшма Штатлар ва Россия ядровий қуролга эга икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувнинг олдини олиш мақсадида алоқада бўлган, дея хабар бермоқда Associated Press.

Нашрнинг маълум қилишича, Америка томони Байденнинг ташрифидан бир оз олдин Россия билан ядровий тўқнашувга йўл қўймаслик мақсадида музокара ўтказган.

«Оқ уй маълумотларга аниқлик киритмади, лекин икки ядровий қуролга эга давлатни тўғридан-тўғри тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай нотўғри ҳисоб-китобларга йўл қўймаслик учун Байденнинг ташрифидан бир оз олдин АҚШ Россия билан асосий алоқа низоларини бартараф этиш учун музокаралар ўтказган», дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Байден Украинада бўлиб турган пайти Америка разведка самолётлари, жумладан, ҳаво радарлари билан жиҳозланган E-3 Sentry ва C-135W Rivet Joint электрон бошқариладиган самолётлар Польша ҳаво ҳудудидан Киевни мунтазам равишда кузатиб турган. Айнан АҚШ етакчисининг Киевга ташрифи пайтида бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинган. Бироқ Россия томони ракета ёки авиация билан мамлакат ҳудудига зарба бермаган.

Маълумот учун, Киевга келган АҚШ президенти Жо Байден Украинага янги 500 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилганди. Янги ҳарбий ёрдам пакетига артиллерия ўқ-дорилари, танкка қарши тизимлар ва ҳаво кузатуви радарлари киради. Шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, президентлар учрашув чоғида узоқ масофага учувчи қуроллар, шунингдек, Украинага ҳали етказиб берилмаган қуролларни муҳокама қилган: «Музокараларимиз жуда самарали бўлди», — дея қўшимча қилган Зеленский.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Киевга ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди.

 

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023