Фарғона гарнизонида жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди
Фарғона вилоятида Шарқий ҳарбий округга қарашли гарнизонда 20 февраль куни режалаштирилган жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, машғулотлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигига ҳар томонлама баҳо берилади. Машғулотлар режасига мувофиқ жанговар техникаларнинг шаҳар атрофида ҳаракатлари кузатилади.
«Синовлар округ қўмондони бошчилигида Мудофаа вазирлиги маъсул офицерлари иштирокида кузатиб борилмоқда», дейилади хабарда.


Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 25 июнь куни Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов куни ҳарбий ҳаво кучларининг тайёргарлигини текширгани ҳақида хабар берилганди. Вазир қирувчи самолётга чиқиб, ҳаво ҳужумидан ҳимоя, шартли объектга зарба бериш ва учиш-қўниш шайлигини кўздан кечирган.