Киев кўчаларида юрган Байден ва Зеленский — видео

АҚШ президенти Жо Байден Европага ташрифи доирасида Киевга келди. Бу ҳақда Украина ОАВлари хабар бермоқда.

Фото: «Политика Страны»

Михайловский соборида Америка етакчиси ва Украина президенти Владимир Зеленскийнинг тансоқчилар қуршовида юргани тасвирланган видеолар тарқалди.

«Украинская Правда»нинг ёзишича, Байден уруш давомида ҳалок бўлган украин ҳарбий хизматчилари хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун черковга ташриф буюрган. Ҳозирда Киевда ҳаво тревогаси эълон қилинган. Видеоларда икки мамлакат раҳбари ушбу тревога сиреналари остида юрганини кўриш мумкин.

Владимир Зеленский АҚШ президентининг ташрифини расман тасдиқлади: «Жозеф Байден, Киевга хуш келибсиз! Сизнинг ташрифингиз барча украинларни қўллаб-қувватлашда жуда муҳим аҳамиятга эга».

Америка етакчисининг Киевга ташрифи ҳеч ерда эълон қилинмаган эди. Украина ОАВлари 20 февраль тонгидан бошлаб Киев марказига элтувчи йўллар ёпилганини ёзишни бошлаганди, мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Мельник эса Украина пойтахтига «муҳим, асосий шериклар» ташриф буюрганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленский Россия ҳужуми бошланганидан бери биринчи марта хорижий сафарини амалга оширганди. У 21 декабрь куни Украина етакчиси расмий ташриф билан Вашингтонга борган. Томонлар бир неча ҳафта давомида «саҳна ортида» эҳтимолий ташриф тафсилотларини муҳокама қилган.

Ўшанда Россия Украина етакчисига суиқасд уюштирилиши мумкинлиги хавфи сабаб АҚШда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Юқори мартабали амалдор хавфсизлиги учун Украинанинг АҚШдаги элчихонаси ходимларига ҳам ташриф дастури бўйича маълумот берилмаган. Associated Press маълумотларига кўра, Зеленский Польшанинг Жешув шаҳрига поездда, у ерда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг самолётида Вашингтонга учиб келган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023