Олимлар ҳаёт манбаларини аниқлаш учун Ер марказига қудуқ қазийди

Азор оролларидаги Понта Делгада портидан апрель ойида бундан 20 йил олдин қазилган Атлантика океани тубидаги қудуқни янада чуқурлаштириш ишларини давом эттириш учун олимлар экспедицияси юборилади. Бу ҳақда экспедиция раҳбари геолог Питер Блюмга таяниб The Wall Street Journal хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Гуруҳ таркибидан геологлар, миркобиолог ва бошқа олимлар ўрин олади. Улар Атлантика океанининг Шарқий қисми массивидаги қудуқни янада чуқурроқ қазиши керак. Ушбу массив океан тубидан, тахминан, 14 000 фут (4,3 минг метр) чуқурликда.

Экспедиция йўл олаётган қудуқ 20 йил олдин қазилган. Унинг чуқурлиги 1,4 минг метрни, диаметри эса 38 сантиметрни ташкил этади. Газетанинг ёзишича, уни 2057 метргача чуқурлаштириш режалаштирилган. Бурғуловчи ускуналар босиб ўтиши керак бўлган йўл Жаҳон савдо маркази миноралари баландлигидан (541 метр) ошиб кетади.

Қудуқни янада қазиш учун олимлар океан тубига бурғуловчи ускуналарни 1645 метргача туширади.

Олимлар қудуқ қазимоқчи бўлган массив — бу тектоник плиталар бир-биридан ажралиб турадиган тектоник дарчадир. Натижада Ер мантиясининг моддаси ер юзасига чиқади. Бундай дарчаларни бурғулаш ишлари давомида олимлар сайёранинг бошқача шароитда олишнинг имкони бўлмаган намуналари ички тузилмасини ўрганиш имкониятига эга бўлади.

Тадқиқотчилар режа қилинган чуқурлик тубидан денгиз суви ва минералларнинг аралашмаси, хусусан, оливиннинг Ерда ҳамда бошқа сайёраларда ҳаётнинг пайдо бўлишига туртки бўлиши мумкинлигини аниқлаш ниятида.

Олимлар мазкур реакция юз берадиган чуқурликка қадар боради, аммо у ердаги иссиқлик ҳаёт мавжуд бўладиган ҳароратдан юқоридир. Бундай чуқурликда топилган органик молекулалар ҳаётнинг пайдо бўлиш реакциясига кўмаклашади. Қудуқ тубидаги ҳарорат Цельсий бўйича 200 даражадан ошиши кутилмоқда.

Аввалроқ олимлар Ер айланиши тезлашганини маълум қилганди. Январь охирида Пекин университетининг икки олими — У Ян ва Сяодун Сун Nature Geoscience журналида мақола чиқарганди. Унда айтилишича, Ернинг ички ядроси секин айланишни бошлаган, шунингдек, ҳаракат йўналиши ҳам ўзгарган. Бундай омиллар таъсирида куннинг узоқлиги йил давомида миллисония улушида ўзгаради.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил сентябрда NASA раҳбари инсоният Ойда яшаши ва ўқишини айтганди. Шунингдек, Ойда одамлар яшаши мумкин бўлган жой аниқланганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023