Олий таълим вазирлиги талабаларни тоифаларга ажратиш топшириғига изоҳ берди

Олий таълим вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг ОТМлар ректорларига талабаларни одобига кўра гуруҳларга ажратиш бўйича берган топшириғига расмий муносабат билдирилди.

Фото: Bugun.uz

14 февраль куни ижтимоий тармоқларда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов олийгоҳ ректорларига барча талабаларнинг ҳолатини ўрганиб, уларни шартли равишда одобига кўра гуруҳларга ажратиш ва рўйхатини шакллантириш топшириғини бергани келтирилган хат тарқалди. «Шошилинч» ёрлиғи билан юборилган ахборотда талабаларни қуйидаги гуруҳларга ажратиши сўралган:

  1. Жиноятчиликка мойил талабалар;
  2. Ёт ғоялар таъсирига тушиш арафасидаги талабалар;
  3. Тартиб-қоидаларга риоя этмайдиган талабалар.

Таълим бўйича эксперт Комил Жалилов ўзининг Telegram каналида ҳолатга муносабат билдирар экан, у Адлия вазирлиги ва ҳуқуқшуносларга қатор саволлар билан мурожаат қилган. Хусусан, Ўзбекистон Конституциясидаги ҳар ким шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш, фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга экани тўғрисидаги моддаларни эслатиб ўтган.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан олий таълим муассасалари ректорлари билан мунтазам равишда онлайн йиғилишлар ўтказиб турилади ва ушбу йиғилишларда муҳокама қилинган масалалар топшириқ сифатида расмийлаштирилиб, ректорларга ёзма тарзда жўнатилади. Хусусан, 14 февраль куни ОТМ ва филиаллар раҳбарларига жўнатилган хат ҳам айнан йиғилишда билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб берилган топшириқ бўлган.

«Яъни бу ёзма топшириқлар ректорлар билан муҳокама қилиниб, аввалдан келишиб чиқарилган ва улар ОТМлар ички тартиб-қоидаларига алоқадор», дея таъкидланади хабарда.

Муносбатда қайд этилишича, ОТМ тартиб-қоидаларига амал қилмайдиган ёки бузган талабалар рўйхатини тузишдан мақсад талабаларнинг маънавий-моддий муаммоларини бартараф этиш, иқтидорини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, талабаларнинг вақти ва имкониятларини билим олишга йўналтириш, талабалар ва мураббийлар орасида дўстлик муҳитини яратишдир.

«Хатда, шунингдек, олий таълим муассасаларидаги иқтидорли талабаларнинг рўйхатини шакллантириб, вазирлик ва ОТМнинг раҳбарияти ҳамда профессор-ўқитувчиларига бириктириш топшириғи ҳам берилган. Иқтидорли талабалар сони ОТМ ички тартиб-қоидаларини тушуниб етмаган талабалардан кўпроқни ташкил этади ва иқтидорли ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ҳам алоҳида ёндашувни талаб этади. Мақсад — иқтидорли талабаларнинг муаммоларини эшитиш, уларнинг ғоя ва таклифларига мунтазам йўналиш бериб туришдир», — дейилади унда.

Таъкидланишича, «олий таълим муассасаларида электр энергия билан таъминлайдиган қуёш панелларини ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатиш ишларини амалга оширишни тизимли бошлаш» бўйича топшириқ ҳозирда ОТМлар томонидан бажарилмоқда ва бу бўйича вазирликнинг дайжести эълон қилиб борилмоқда. Бу топшириқ ҳозирги кундаги глобал муаммо — энергия тақчиллиги масаласи ижобий ҳал этилиб, талабаларнинг қулай ўқиб, дам олишлари учун шароит яратишга қаратилган.

Вазирлик «Ёшлар ўртасида пайдо бўлаётган ёмон иллатлардан огоҳ қилиш мақсадида таъсирчан қисқа ҳикоялар нашр қилиш назарда тутилсин», деган топшириқ контекстдан узиб олинганини билдирди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳозирда шундай ҳикоялар тўплами нашр этишга тайёрланган ва уларни ОТМларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва каналларида эълон қилиниши назарда тутилган.

«‘Шараф кодекси’га келадиган бўлсак, бу ҳар бир ОТМ талабалари ва ўқитувчиларини бирлаштирувчи рамзларни, қадриятларни ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотларга ундовчи йўналишларни белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш назарда тутилган. Ушбу кодекс талабалар, педагоглар, профессорлар ва битирувчиларни ўз олий таълим муассасаларидан ғурурланишларига, маслакдош бўлишларига хизмат қилади», дейилган муносабатда.

Аввалроқ Иброҳим Абдураҳмонов олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши, ишга жойланмаган битирувчилари сони кўп бўлган ОТМ сифатсиз таълим бераётган муассаса, деб топилиши ва келажакда уларнинг фаолиятини тугатиш масаласи кўриб чиқилиши мумкинлигини маълум қилганди. Бу ҳам ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозараларни келтириб чиқарган эди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023