Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматларнинг энг катта ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келди

Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматларининг энг катта ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Агентликнинг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми қарийб 9,7 триллион сўмни ташкил этган. Ўзбекистонда 2022 йилда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажмида 4,8 триллион сўм билан Тошкент шаҳрининг улуши энг юқори бўлган.

Аввалроқ Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари Тошкент шаҳрида уй-жой нархларининг ўзгаришини таҳлил қилганди. Таҳлил натижаларида келтирилишича, Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк бозорида сотувлар сони 8 фоизга (7 814 тадан 8 408 тага) ошган. 1 кв метр нархи ўртача 27 фоизга ўсган: агар 2021 йилнинг ноябрида бу кўрсаткич 849 долларни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг ноябрида бу кўрсаткич 1078 долларга етган.

Тошкент шаҳрининг бешта туманида 1 квадрат метр уй-жой нархи шаҳардаги ўртача кўрсаткичдан (1078 доллар) сезиларли даражада юқори: Миробод туманида – 1285 доллар (+20 фоиз), Яккасаройда – 1178 доллар (+9 фоиз), Шайхонтоҳурда – 1144 доллар (+6 фоиз), Мирзо Улуғбекда — 1137 доллар (+6 фоиз) ва Юнусободда — 1117 доллар (+4 фоиз).

Мавзуга доир: Ўзбекистон уй-жой арзонлиги бўйича жаҳон рейтингида қайси ўриндалиги маълум қилинди

Аввалроқ Ўзбекистонда квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ва нархни асоссиз ошириш ҳолатларига изоҳ берилганди. Таъкидланишича, ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади. Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади. Шунингдек, Ўзбекистондаги талабаларга икки ойлик ижара ҳақи ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилиши маълум қилинди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида йил бошидан буён 1 квадрат метр учун квартиранинг ўртача ижара нархи 22,4 фоизга ошгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023