«Ўзгидромет» республика ҳудудига қачондан совуқ ва нам ҳаво кириб келишини маълум қилди

Ўзбекистон ҳудуди ҳафта давомида илиқ ҳаво массаси таъсири остида бўлади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, ҳарорат фони нисбатан текис бўлади. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 2–7 даража илиқ, кундуз кунлари 13–18 даража илиқ, айрим кунларда 20–22 даражагача илиқ бўлади.

Ҳафтанинг катта қисмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 22 февраль чоршанба куни республика бўйича баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади, шимолий ҳудудлар, энг чекка жануб ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/секундгача кучаяди.

Жума куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 24 февраль куни баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, кундузги ҳарорат 3–6 даражагача илиқ бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин.

Дам олиш кунлари совуқ ва нам ҳаво массасининг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади.

Тошкент шаҳрида 20–24 февраль кунлари ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 февралда куннинг иккинчи ярмида бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 3–6 даража илиқ, кундуз кунлари 16–20 даража илиқ, 22 февралда 14–15 даража илиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 3 февралдан Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши бошлаган, 13 февраль куни эса баъзи жойларда ҳарорат 12 даражагача исиди. 20 февраль, душанба куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳарорат 18 даражагача исиши маълум қилинганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023