Россияга 2022 йили 377,7 минг ўзбекистонлик ишлаш учун борган — FinExpertiza
Россияга 2022 йилда ишлаш учун келган хорижликлар сони 3,47 миллион кишини ташкил этди — бу бир йил олдинги кўрсаткичдан 871 минг кишига кўп демак, деб хабар беради FinExpertiza.

Қайд этилишича, меҳнат мигрантларининг 90 фоиздан ортиғи Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳисобига тўғри келади.
Тадқиқот натижаларига кўра, меҳнат муҳожирлари оқими 2022 йил давомида энг кўп Ўзбекистондан ошган — 35,1 фоиз ёки 377,7 минг киши. Шунингдек, Тожикистон (336,7 минг), Қирғизистон (84,6 минг), Қозоғистон (62 минг), Озарбайжон (16,6 минг)дан ишлаш учун борган муҳожирлар сони ҳам ошган.
Шу билан бирга, Россияга қуйидаги давлатлардан келаётган муҳожирлар сони камайган: Арманистон (8,7 фоиз ёки 15,6 минг), Украина (52,3 фоиз ёки 8,3 минг), Сербия (19,8 фоиз ёки 880), Германия (19,3 фоиз ёки 752 киши), Франция (22,2 фоиз ёки 548), Италия (20,8 фоиз ёки 541 киши), АҚШ (29,5 ёки 410), Чехия (47,8 фоиз ёки 361), Австрия (36,4 фоиз ёки 341) ва Нидерландия (37 фоиз ёки 275 киши).
Мавзуга доир: Россияда мигрантлар учун янги йиғим жорий этилиши мумкин
Аввалроқ Москвада 2023 йилдан бошлаб мигрантлар учун патент нархи ойига 5900 рублдан 6600 рублгача оширилгани тўғрисида хабар берилганди. Патент нархининг ошиши муҳожирлар зиммасидаги солиқ юкини россияликларнинг тўловлари билан тенглаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, меҳнат патенти учун тўловлар бутунлай Москва бюджетига тушади, харажатларнинг ошиши Россия Федерацияси пойтахти даромадини 3 миллиард рублга оширилиши кутилмоқда. Шунингдек, декабрь ойида Москвада мигрантлар орасида инфекция тарқалишни бошлаганди.