Тошкентда ижрага берилган ҳудудда 35 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 35 туп дарахт ноқонуний кесилиши оқибатида табиатга қарийб 200 миллион сўм зарар етказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 17 февраль куни тумандаги «М.Т.» МЧЖга ижарага берилган 5000 квадрат метр ҳудуддаги 35 туп дарахт махсус қасддан нобуд қилинган. Оқибатда ўсимлик дунёсига 196 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Давлат экология қўмитаси бошқарма бошлиғи Абдурашид Содиқов брусчатка дарахтлар илдизига жудаям фойда келтириши ҳақида айтиб ўтганди, шунингдек, Тошкентдаги цирк фавворалари олдига дарахтлар туваги билан экилгани аниқланганди.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Тошкентдаги қурилиш объектида 16 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланиши оқибатида ўсимлик дунёсига 3,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани хабар берилганди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023