Тошкентдаги ички кийимлар дўконини танқид қилган блогер диний контенти учун жаримага тортилди

Тошкентдаги Milavitsa ички кийимлар дўконининг ташқи витринасига моделлар сурати туширилгани ва бундай суратларни жойлаштиришга «рухсат берган» туман ҳокимлигини танқид қилган блогер Чирчиқ шаҳрида яшовчи 24 ёшли Ш.А. бўлиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram

«Мана, бунга аҳамият беринг. Яхшилаб қаранг. (Болаларнинг — таҳр.) кўзлари тезроқ очилсин, деб бунга рухсат бердингларми? Тўртинчи, бешинчи синф ўқувчилари шу ердан ўтади. Бунга чора кўрасизларми?» — деганди блогер видеода.

Кейинроқ муаллиф яна бир видео эълон қилган. Унда дўкон ойнасида моделларнинг фотосуратлари йўқлигини кўриш мумкин.

«Болалар, мана буни қаранглар. Кечаги видеодан кейин бу ердаги фоҳишаларнинг расмини олиб ташлашибди. Раҳбарларга тушунгани учун раҳмат. Кўряпсизми, ҳаммамиз бир жамоа бўлиб муштни бир жойга урсак, кўп ишларни ҳал қилиб ташласак бўлади», — дея мурожаат қилган у обуначиларга.

Бироқ орадан вақт ўтиб, ички кийимлар дўкони моделлар суратини витринага қайтарди, уларнинг бир қисмини алмаштирди. Ҳокимлик эса дўконни суратларни олиб ташлашга мажбурламаганини билдирди.

Пойтахт ИИББнинг хабар беришича, 16 февраль куни Ш.А. Чирчиқ шаҳар ИИО ФМБга таклиф этилган. Ўтказилган суҳбатда у юқорида келтирилган дўкондаги реклама баннерларига нисбатан муносабатини «ўзининг диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда билдирганини» айтган.

Шунингдек, эркак турли диний мавзудаги материалларни амалдаги қонунчиликка зид равишда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали тарқатиб келаётгани аниқланган. У билан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунига асосан ўтказилган профилактик суҳбат давомида қонунчилик ҳужжатлари талаблари тушунтириб ўтилган.

Хусусан, унга тадбиркорлик субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишига кўра эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши каби қонун нормалари тушунтирилган. Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга раддия берилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли экани маълум қилинган.

«Турмушда ва жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишда инсонлар ўзларининг шахсий диний ва ахлоқий қарашлари орқали бошқаларга баҳо бериши ёки бошқача кўринишда аралашиши мумкин эмас. Ушбу тартибга қарши ҳар қандай инсонларнинг ҳаракати қонун асосида қатъий таъқиб қилинади», дейилади бошқарма хабарида.

Қайд этилишича, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддасига биноан, мамлакат ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади.

Шу муносабат билан, суд идоралари томонидан фуқаро Ш.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184−2-моддасига (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) асосан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

«Турли миллат ва конфессия вакиллари истиқомат қиладиган жамиятимизда қонун билан ўрнатилган ва ижтимоий келишув асосида тартибга солинадиган муносабатларга қарши ҳар қандай турдаги ножоиз гап-сўз ва саъй-ҳаракатлар аҳоли орасида тушунмовчиликлар юзага келишига ва турли муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади. Жамиятда қабул қилинган юриш-туриш қоидаларини ҳурмат қилган ҳолда, миллий қонунчилигимизга итоаткор бўлишга чақирамиз», дейилади Тошкент ИИББ ахборотида.

Аввалроқ Тошкентда уятсиз фото ва видеоларини тарқатган блогер қиз қамалгани, шунингдек, Фарғонада ўзини блогер деб таништириб, жиноят ишини ҳал қилиб бермоқчи бўлганлар ушлангани, Самарқанддаги тунги клубда пул сочган инстаблогер жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтами, январь охирларида Human.uz сайтининг директори Хуршид Далиев, бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ва таҳририятнинг бошқа ходимлари офисидан олиб кетилгани ҳақида таҳририят расмий Telegram канали хабар эълон қилганди. Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Рақамли технологиялар вазирлигига тегишли сўров юборганини маълум қилган.

Bugun.uz’нинг бир-биридан мустақил уч манбасига таяниб, Хуршид Далиев ва Муслим Мирзажонов «бир гуруҳ шахслар томонидан ўта йирик миқдорда товламачилик содир этганлик» билан боғлиқ жиноят иши доирасида гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар берганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023