Туркия–Сурия чегарасида учта янги зилзила содир бўлди

Сурия ва Туркия чегарасида 20 февраль куни кетма-кет учта янги зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Reuters ва Al Jazeera воқеа жойида бўлган гувоҳларга таяниб хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Туркиянинг Сурия билан чегарадош Ҳатай вилояти ҳудудида Европа–Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра 6,3 магнитудали иккита зилзила содир бўлди.

«Жуда кучли силкинишлар бўлди, вайронагарчилик бор», — дейди CNN Турк телеканали Ҳатай вилоятида содир бўлган кучли зилзила ҳақида.

Туркия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, маҳаллий вақт билан соат 20:04 да 6,4 магнитудали зилзила содир бўлган, эпицентри Ҳатайнинг Дефне туманида бўлган. Ушбу зилзиладан 3 дақиқа ўтиб, 5,8 магнитудали иккинчи ер силкиниши Самандағда қайд этилди. Зилзила содир бўлган ҳудудда электр таъминоти бутунлай узилган, деб хабар бермоқда A Haber нашри.

Кейинроқ маълум бўлишича, соат 20:19 да Самандағда яна 5,2 магнитудали зилзила қайд этилган. Бундан ташқари, Al Jazeera нашрининг ёзишича, Туркиянинг Ҳатай вилоятида кузатилган зилзилалар Сурия шимолидаги биноларнинг қулашига олиб келган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Маълумот учун, Туркия жануби-шарқида 6 февраль тонгида юз берган 7,7 балли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 020 кишига етди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, ҳалокат 10 та вилоятга таъсир кўрсатган ва сўнгги 84 йил ичидаги энг ҳалокатлиси ҳисобланади.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023