Туркманистон юборган бепул суюлтирилган газ Ўзбекистонга етиб келди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов фармони билан ёрдам сифатида юборилган бепул суюлтирилган газ ортилган вагонлар 19 февраль куни Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, дўстлик ва қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида юборилган газ Қорақалпоғистон аҳолисига тарқатилмоқда.

Gazeta.uz нашрининг «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизматига таяниб ёзишича, Туркманистондан жами 2 минг тонна суюлтирилган газ келтирилган. Шундан минг тонна Қорақалпоғистонга, қолган минг тонна Хоразм вилояти аҳолисига тарқатилиши режа қилинган.

Декабрь ўрталарида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқовни қабул қилганди. Музокаралар якунида Ўзбекистонга қўшимча равишда кунига 20 миллион куб метр газ (3 ойда жами 1,5 миллиард куб метр) бериш бўйича шартнома имзолангани айтилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аномал совуқ сабаб 12 январдан бошлаб «Дарёлиқ» станцияси орқали Ўзбекистонга газ етказиб беришни тўхтатган Туркманистон 21 январдан бошлаб яна Ўзбекистонга кунига 4,8 миллион куб метр табиий газ етказиб беришни қайта тиклаган.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги газ партияси эҳтиёжманд оилаларга бепул тарқатилишини билдирганди. Ўзбекистон томони бунга жавобан қўшни мамлакатга 20 та Volkswagen Caddy тез ёрдам машинаси жўнатган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023