Украина баҳорги ҳужумга қадар Ғарб давлатлари ваъда қилган танкларнинг чорак қисмини олади

Россия армияси баҳорда ҳужум бошлаши прогноз қилинаётган вақтга қадар Украина Ғарб давлатлари ваъда қилган замонавий жанговар танкларнинг камида чорак қисмини қабул қилиб олади, деб ёзади The Times газетаси.

Фото: The New York Times

Киев иттифоқчилар умумий ҳисобда 320 та танк беришини кутмоқда, аммо ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра жанговар машиналарнинг 50 таси апрель бошига қадар фронт чизиғига етиб келади. Нашрнинг қайд этишича, бу жанговар ҳаракатларга сезиларли таъсир кўрсатишга етмаслиги боис, хавотир уйғотмоқда.

Украинага 14 та Challenger 2 ваъда қилган Буюк Британия биринчи партия доирасида фақат тўртта танкни етказади. Европадаги юқори мартабали амалдорлардан бири бундай қарорни «мантиқан бемаънилик» деб атаган ва оз сонли техникаларни ҳозирги танк блокига бирлаштириш қийинлигини таъкидлаган.

Аввалроқ Буюк Британия ҳукумати Украинага ҳарбий техникалар етказиб берилишини тезлаштиришга ваъда берганди. Мамлакат бош вазири Риши Сунакнинг сўзларига кўра, Британиянинг Challenger 2 танклари Украинага март ойида етказилади. Бош вазирнинг қайд этилишича, ўтган ҳафта Буюк Британияга тажриба ошириш учун келган 10 минг украин ҳарбий хизматчилари Украина ҳудудини ҳимоя қилишда «кейинги ойдан» Challenger 2 танкларидан фойдаланади.

Эслатиб ўтамиз, февраль бошларида АҚШ президенти Жо Байден январь ойида МРБ бошлиғи Уильям Бёрнсга Россия ва Украина тинчлик музокараларини ўтказишга қанчалик тайёрлигини баҳолашни топширгани маълум бўлганди. Шунингдек, Россия яқин 10 кун ичида Украинада кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкинлиги айтилган, АҚШ президенти Украинага 31 та Abrams танкини етказиб беришини эълон қилганди. Кейинроқ Байден Украинага жўнатилиши айтилган 31 та Abrams M1A2 танки камида 2023 йил охирларида Киевга етказиб берилишини айтганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023